Ўзбекистон 143 24.05.2019 12:22:31

Адлия вазирлиги Буюк Британиянинг Халқаро давлат алоқалари хизмати билан жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантиришда ҳамкорлик қилади

Адлия вазирлиги Буюк Британиянинг Халқаро давлат алоқалари хизмати билан жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантиришда ҳамкорлик қилади

2019 йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Буюк Британиянинг Халқаро давлат алоқалари хизмати (UK Government Communications Service International – GCSI )нинг Британия эксперт вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Учрашув республика вазирликлари ва идоралари, хусусан, Адлия вазирлиги матбуот хизматлари салоҳиятини ривожлантириш, жамоатчилик ва жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини дарҳол ва самарали етказиш учун ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Томонлар Ўзбекистонда давлат алоқа тизимини жорий этиш жараёни ва мавжуд ислоҳотларни амалга ошириш бўйича жамоатчиликни хабардор қилишдаги ўрни ҳақида муҳокама қилишди. М.Истамов меҳмонларни суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишда вазирлик фаолияти билан батафсил таништирди.

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича асосий ишлар рақамли шароитда инновацион усуллар билан амалга оширилаётганини таъкидлади.

Учрашувда қайд этилганидек, энг яхши ҳуқуқий тарғибот – жамоатчиликни ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш ҳисобланади. Хусусан, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишни мақсад қилган Advice.uz (www.advice.uz) вазирликнинг янги ташкил этилган ҳуқуқий ахборот портали роли катта аҳамиятга эга.

Ўз навбатида, Халқаро давлат алоқалари хизматининг вакиллари Буюк Британия ҳукумат алоқалари соҳасида тажрибаси билан ўртоқлашди.

GCSI Стратегик алоқалар бўлими бошлиғи Ж. Баллантайн, GCSI нинг давлат алоқаларининг турли соҳаларида, жумладан, стратегик алоқаларни режалаштириш ва қўллаш, шунингдек, идоралараро кенг қамровли компанияларни ўтказиш каби катта тажрибага эга эканлигини таъкидлади.

“Британия томони ушбу соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди ва Ҳукуматнинг кенг қамровли ислоҳотлар стратегиясига мувофиқ келадиган коммуникация стратегиясини ишлаб чиқиш учун экспертларни қўллаб-қувватлашини айтди. Хусусан, вазирлик ходимларини ахборот билан таъминлашнинг инновацион усуллари билан таништириш, самарали мулоқотни режалаштириш, ахборот билан самарали ишлаш, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, шунингдек, ахборот компаниясини ўтказиш бўйича семинарлар ва тренинглар ўтказиш таклиф этилди,” - дейилади хабарда.


Адлия ҳамкорлик

Мавзуга оид