Ўзбекистон 655 05.04.2019 15:03:36

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда қанча давлат божи тўланади?

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда қанча давлат божи тўланади?

2019 йил 1 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳайдовчи қаерда прописка қилинганидан қатъи назар Давлат хизматлари марказларида алмаштириши мумкин. Тошкентда жойлашган 11 та марказнинг 7 таси зарурий ускуналар билан жиҳозланган ва ушбу марказларда гувоҳномаларни алмаштириш йўлга қўйилган. Давлат божининг ҳажми – ЭКИҲнинг 70 фоизи. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун фуқаролар паспорт, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони, шунингдек, ЭКИҲнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тартибда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун мурожаат этишлари мумкин.


ҳайдовчилик гувоҳномаси давлат хизматлари агентлиги

Мавзуга оид