Ўзбекистон 134 23.05.2019 15:53:05

Жиззахда хусусий клиникалар хотин-қизларни бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда

Жиззахда хусусий клиникалар хотин-қизларни бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда

Жиззахда қатор ҳамкор ташкилотлар биргаликда “Соғлом аёл юрт келажаги” деб номланган акция ўтказилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Акция доирасида хотин-қизлар Жиззах шаҳридаги хусусий килиникаларда тиббий кўрикдан ўтказилди. Мазкур акцияни “Ойбек” номли хусусий клиника бошлаб берди.

Тиббий кўрикда Олмазор, Халқабод, Зилол, Оққурғонлик МФЙларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, тиббий хизматга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган, жисмоний имконияти чекланган фарзандлари бор хотин-қизлар жалб қилинди.

Акцияда иштирокчилар терапевт, кардиолог, гинеколог, лор шифокорлари кўриги ҳамда УТТ, ЭКГ ва бошқа тиббий ҳамда лабаратория текширувларидан ўтказилди.

Аниқланган касалликлар бўйича аниқ ташхислар қўйилди. Жами 5 миллион сўмдан зиёд тиббий хизматлар бепул амалга оширилди. Акция доирасида турли соғлом турмиш тарзини тарғиб қилувчи, эрта никоҳнинг оқибатлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оқибатлари ҳақида маълумот берувчи турли буклетлар тарқатилди.

Ушбу акция “Мед стар”, “Райҳон-Шаҳзод”, “Суғдиёна”, “Зиё нур мед шифо”, “Мадад шифо”, “Фирдавс” ва “Карина-каю” хусусий клиникалари билан биргаликда амалга оширилмоқда. Акция орқали Жиззах шаҳридаги барча 34 та маҳалла фуқаролар йиғинини аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламини қамраб олинди.

Шунингдек, хабарда Жиззах шаҳрида малакали маммолог шифокорларнинг йўқлиги хотин-қизлар, айниқса ,ёши 50 дан ошган аёлларга бу борада анча қийинчилик ва ноқулайликлар туғдирмоқда. Ҳамкор ташкилотлар билан келишилган ҳолда тез кунда Тошкент шаҳридан тажрибали мутахассисларни олиб келиб тиббий кўриклар ташкил этиш бўйича келишиб олингани таъкидланган.


Жиззах акция хотин-қизлар

Мавзуга оид