Ўзбекистон 406 05.04.2019 12:40:00

Биринчи Халқаро бахшичилик фестивалига қандай тайёргарлик кўрилди?

Биринчи Халқаро бахшичилик фестивалига қандай тайёргарлик кўрилди?

Термизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида биринчи Халқаро бахшичилик фестивалига тайёргарлик ишлари жадал кетмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шаҳарда маданият ва инфратузилмалар объектлари тайёрланди – ташриф учун Термиз археология музейи очилди, шаҳар аэропортининг янги терминали ишга тушмоқда, марказий кўчалар ободонлаштирилди, жамоат жойларида санитария-гигиена объектлари ўрнатилди.

Қисқа вақт ичида, Термиздаги «Болажон» маданият ва истироҳат боғида ҳар бир вилоятнинг миллий қиёфаси - халқ амалий ва тасвирий санъати намуналари, миллий таомлар ва либослар акс эттирилган Ўзбекистон вилоятларининг кўргазмали стендлари ўрнатилган.

Қайд этиш керакки, сайёҳлар кўмак тариқасида ва ҳавфсизлик мақсадида Термиздаги фестиваль вақтида туристик полиция ишлайди.


бахшичилик фестивали Термиз Сурхондарё

Мавзуга оид