Ўзбекистон 617 05.04.2019 10:19:21

60 кун. Ўзбекистон ва Ҳиндистон фуқароларига қулайлик яратилди

60 кун. Ўзбекистон ва Ҳиндистон фуқароларига қулайлик яратилди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш тўғрисидаги Битим кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида: мазкур ҳужжат Деҳли шаҳрида 2018 йил 1 октябрь куни имзоланган эди.

Ҳужжатга биноан дипломатик паспортга эга Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси фуқаролари икки томон ҳудудларига виза расмийлаштирмасдан 60 кунгача кириш, чиқиш ва унда бўлиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Битим дипломатик паспортга эга бўлган икки давлат расмий вакилларининг ўзаро сафарлари чоғида ташкилий масалаларни тезда ҳал қилиш имконини беради.

Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.


Ўзбекистон Ҳиндистон

Мавзуга оид