Ўзбекистон 4277 21.05.2019 21:20:00

Чустда шов-шув: "Саратонга даво булоқ чиқди"

Чустда шов-шув: "Саратонга даво булоқ чиқди"

Наманганлик муштарийларимиздан бири таҳририятимизга ажойиб видеолавҳа юборди. Унда юзлаб челак ва турли сувидишлар кўтариб олган одамларнинг оломон-таломон қилаётгани акс этган.

Маҳаллий аҳоли вакилидан бирининг айтишича, Наманган вилояти, Чуст туманидаги фермер даласидан булоқ чиққан ва унинг суви шифобахшлиги учун минглаб одамлар шу ерга оқиб келмоқда. Ҳатто қўшни вилоятлардан  сувга келишмоқда.

Ҳозирча буларнинг барчаси маҳаллий аҳоли вакилларининг маълумоти. Мазкур ҳолат юзасидан таҳририят мутасадди ташкилотлар билан боғланишга ҳаракат қилмоқда.


Мавзуга оид