Ўзбекистон 286 21.05.2019 15:19:45

Автомобилини вақтида ололмаган истеъмолчига пеня ундириб берилди

Автомобилини вақтида ололмаган истеъмолчига пеня ундириб берилди

Тўрткўл туманидаги “Тўрткўл Автолизинг” МЧЖ корхонаси раҳбари А.Раджапбаев билан туманнинг Уллибоғ овулида яшовчи фуқаро Қабулов Жаҳонгир Азамат ўғли ўртасида 2019 йил 8 январь куни «№01/01-сонли “СПАРК” русумли автомобилини лизингга бериш тўғрисида»ги тузилган. Аммо “Тўрткўл Автолизинг” МЧЖ корхонаси  томонидан шартнома шартлари  бажарарилмаган. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ходимлари томонидан навбатдаги мурожаат ўрганиб чиқилди.

Истеъмолчи Қабулов Жахонгирга тўлаган 19 999 000 (ўн тўққиз миллион тўққиз юз тўқсон тўққиз минг) сўм лизинг асосий тўлови, 3 332 000 (уч миллион уч юз ўттиз икки минг) сўм лизингга хизмат кўрсатиш тўловини — жами 23 331 000 (йигирма уч миллион уч юз ўттиз бир минг) сўмни тўлиқ нақд пул кўринишида қайтариб тўлаб берилди.

Шунингдек, корхона лизинг шартномасининг 6.3-бандига кўра келишув ўз вақтида бажарилмаганлиги учун лизинг объекти қийматининг 2% миқдорида 1 334 000 (бир миллион уч юз ўттиз тўрт минг) сўм пеня ҳам тўлади.

Шу билан истеъмолчининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, унинг фойдасига жами 24 665 000 (йигирма тўрт миллион олти юз олтмиш беш минг) сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниб қайтарилди.


Мавзуга оид