Ўзбекистон 438 05.04.2019 09:58:55

Ўзбекистон деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик мажбурий этиб белгиланди

Ўзбекистон деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик мажбурий этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Қонун билан Ер кодексига ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига оид бир қанча ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганда унга бўлган ҳуқуқ бекор қилинади. Илгари бу давр 3 йил эди. (Мазкур норма уч ойдан сўнг кучга киради.)

Эндиликда, фермер ёки деҳқонларнинг Ўзбекистон деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурий этиб белгиланди. Бунда аъзолик тугатилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам бекор қилинади.

Кенгашлар уйларни айланиб чиқиш орқали деҳқон хўжаликларининг ердан ҳамда томорқадан самарали фойдаланилишини мониторинг қилади.

Шунингдек, Кенгашлар фермер, деҳқон хўжаликларига ҳамда томорқа эгаларига ердан самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида кўрсатма беришга ҳақли.

Уй-жой кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, турар жой мулкдори фарзандларининг эр-хотини ҳам унинг оила аъзолари қаторига киритилди.


фермер деҳқон хўжалиги томорқа