Ўзбекистон 373 20.05.2019 12:47:15

Сеулдаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида куйган ўзбекистонлик иккинчи талаба ҳам вафот этди

Сеулдаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида куйган ўзбекистонлик иккинчи талаба ҳам вафот этди

Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра 2019-йилнинг 9-май куни Сеул шаҳридаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида оғир куйиш жароҳатини олган студент, Ўзбекистон фуқароси Мутал Юлдашев 19-май куни “Ҳанил” касалхонасида вафот этди, дейилади Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик-ҳуқуқий ахборот департаменти ахборотида.

“Ҳозирги пайтда марҳумнинг жасадини отаси Мухтар Юлдашев ва акаси Фарход Юлдашев ҳамроҳлигида Сеул шаҳридан Тошкентга жўнатишда ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Мутал Юлдашевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади ва Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги Элчихонамизга қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +82-2-574-65-54, +82-2-577-36-60” – дейилади хабарда.


Сеул ёнғин

Мавзуга оид