Ўзбекистон 600 18.05.2019 14:18:00

Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг айтишича, автомобиллар ёнғинига чироқлар сабабчи эмас

Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг айтишича, автомобиллар ёнғинига чироқлар сабабчи эмас

Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришга кўра, барча автомобиллар кундузи чироқларини ёқиб юрибди. Ушбу тартиб, ҳайдовчи ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокамасига сабаб бўляпти. Ижтимоий тармоқларда ёнаётган транспорт воситаларининг суратлари акс этган лавҳалар муҳокамаларни янада оммалашишига сабаб бўляпти.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари муносабат билдирди.

Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилган хабарга кўра, “Ўтган 2018 йилда енгил машиналарни ёниб кетиши билан боғлиқ 64 та ҳолат қайд этилган. 2019 йил бошидан буён эса Тошкентда автомобилларнинг 11 марта ёнгани қайд этилди” – дейилади хабарда.

Хабарга кўра, икки ҳолатда ёниш – ёқилғи тизими ишдан чиққанлиги сабабли юз берган. Қолган ҳолатларда эса ёнғин қуйидаги русумли автомобилларда электр ўтказиш тизими бузилганлиги боис содир бўлган:

ГАЗ-3102, ГАЗ-2401, Daewoo Matiz, ВАЗ-2109, Hyundai Sonata, Ford Sierra, ГАЗ-2420, Chevrolet Epica, Chevrolet Captiva, Chevrolet Damas (ёнғинга ЙТҲ сабаб бўлган), Chevrolet Cobalt – автомобилнинг мотор қисмида содир бўлган борт компьютерива аккумуляторни улаб турувчи электр ўтказиш тизимидаги қисқа узилиш сабаб бўлган. Автомобиль ёритгичларига зарар етмаган.


Автомобилларда ёнғин

Мавзуга оид