Ўзбекистон 542 17.05.2019 14:45:53

Ўзбекистонлик ўқувчи “HIPPO 2019” халқаро инглиз тили олимпиадаси ғолиби бўлди

Ўзбекистонлик ўқувчи “HIPPO 2019” халқаро инглиз тили олимпиадаси ғолиби бўлди

Европа, Осиё, Ўрта шарқ ҳамда бошқа бир нечта давлатларга машҳур бўлган “HIPPO” халқаро инглиз тили олимпиадасида бир қанча Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ҳам иштирок этди. Олимпиада уч – саралаш, ярим ва финал босқичлари кетма кет равишда ҳар бир давлатнинг ўзида бўлиб ўтади. Ярим финал босқичидан сараланган кучли иштирокчилар Италиянинг Венеция ҳамда Лидо Де Жесоло шаҳрида бўлиб ўтган олмипиада финалида қатнашди.

Шу жараёнда Ўзбекистондан ҳам 2 нафар ўқувчи “HIPPO” биринчи даражасида “Wunderkind Study” мактабининг бешинчи синф ўқувчиси Рустам Муҳаммаджонов ҳамда “HIPPO” иккинчи даражасида “Lider Ta’lim” мактабининг 6-синф ўқувчиси Рамиз Зоҳрабов финал босқичида иштирок этишди.
photo_2019-05-13_03-21-50.jpg Ушбу Олимпиадада жами 40 та давлатдан 36 мингта иштирокчи қатнашиб, шундан 32 та давлат финал босқичида Италия давлатига Инглиз тили фанидан беллашиш учун боришди.

32 давлат ўртасида бўлиб ўтган финал босқичида “Wunderkind Study” мактабининг 5-синф ўқувчиси Рустам Муҳаммаджонов энг юқори балл 101 кўрсатгич билан биринчи ўринни эгаллади. Ва Американинг Mizzou Academy мактабида 2 ҳафталик бепул таълим олишни ва халқаро инглиз тили ташкилотлари Pearson, IESOL томонидан бир қанча сертификатларга эга бўлди.
photo_2019-05-13_03-08-28.jpg Рамиз Зоҳрабов гарчи совринли ўрин эгаллай олмаган бўлсада, лекин юқори балл 85 кўрсатгич билан, тенгдошлари орасида ватанимиз шарафининг юксалишига ўз ҳиссасини қўшди.


“HIPPO 2019”

Мавзуга оид