Ўзбекистон 209 05.04.2019 07:50:47

Наманганда ҳисобда турган шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди

Наманганда ҳисобда турган шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди

Жорий йилнинг 3 апрель куни жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ маъмурий биносида муқаддам судланганлар, нотинч оилалар, узоқ муддатдан қайтган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларида ҳисобда турган шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида шаҳардаги 20та иш берувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган 1011та  бўш  иш  ўрни билан иштирок этди. Ярмаркада қатнашган 665 нафар фуқародан 475  нафарига бандлигини таъминлаш мақсадида йўлланмалар берилди.  

Улардан 65 нафари жазони ўташ муассасаларидан озод этилган муқаддам судланганлар, 5 нафари меҳнат мигранти, 48 нафари нотинч оилалардаги ишсиз фуқаролар ҳамда 104 нафарини уюшмаган ёшларни ташкил этади.


Наманган меҳнат ярмаркаси