Ўзбекистон 197 16.05.2019 11:21:49

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари соддалаштирилиши мумкин

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари соддалаштирилиши мумкин

Эндиликда диний ташкилотларни ташкил этиш учун ташаббускорлар сони 100 кишидан 50 кишигача қисқариши мумкин. Шунингдек, диний таълим муассасаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилиши кутиляпти.

Қонунчилик палатасида Дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросини мониторинг қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида айни масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб келиш ва тарқатиш соҳасидаги тартибни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатга олиш тартибларининг соддалаштирилиши кутиляпти: диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш уларнинг марказий органлари учун давлат божи беш марта

– ЭКОИҲ нинг 100 бараваридан 20 бараваригача ва диний ташкилотларнинг ўзи учун 50 дан 10 гача қисқартирилади.

Рўйхатга олувчи органга ҳисобот бериш тартиби ва муддати йилига бир марта ҳисобот тақдим этиш талабларини белгилаш йўли билан соддалаштирилди. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ваколатларидан диний ташкилотларни тугатиш ҳуқуқи чиқариб ташланди, диний ташкилот фаолиятини суд тартибида тўхтатиш белгиланди.


Диний ташкилот

Мавзуга оид