Ўзбекистон 274 15.05.2019 12:34:32

Комил Алламжонов: Бетараф ва адолатли журналистика учун эркин майдон яратишга тайёрмиз!

Комил Алламжонов: Бетараф ва адолатли журналистика учун эркин майдон яратишга тайёрмиз!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов барча оммавий ахборот воситаларига мурожаат йўллади ва Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасида ислоҳотлар давом этаётганини билдирди.

“Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар давом этмоқда.

Ўзбекистон — ҳаққоний, холис, халқаро журналистик этика асосида иш олиб борадиган ҳар қандай хорижий оммавий ахборот воситаларига ишлаш учун зарур шароит яратиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Ишлаш принципидан, улар илгари сураётган масалалар бизнинг қарашларимизни акс эттириши ёки зид эканидан қатъи назар, бетараф ва адолатли журналистика учун эркин майдон яратишга тайёрмиз”, дейди К.Алламжонов.


Мавзуга оид