Ўзбекистон 141 15.05.2019 11:07:50

АҚШ университетлари билан тажриба алмашинилади

АҚШ университетлари билан тажриба алмашинилади

2019 йил 13-18 май кунлари мобайнида АҚШнинг Алькорн университети президенти Донзел Ли, шу университетнинг қишлоқ хўжалиги ва амалий фанлар факультети декани Эдмунд Бакнер, Халқаро дастурлар директори Дови Алипо, Миссисипи штати университети Халқаро ишлар бўйича вице-президенти Джули Джордандан иборат делегация Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига (кейинги ўринларда матнда ТИҚХММИ тарзида қўлланилади) ташриф буюрди, деб хабар берди институт матбуот котиби.

Учрашувда делегация ва ТИҚХММИ билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Иккала хорижий таълим муассаси ва ТИҚХММИ ўртасида имзоланган меморандум келажакда соҳавий тажрибаларни алмашиш, оммалаштириш, таълимий жараёнда талаба ва магистрантларни ўзаро ўқитишдаги ҳамкорликлар яхши натижа беришига шубҳа йўқ”- дейилади хабарда.


ТИҚХММИ ва АҚШ олийгоҳлари

Мавзуга оид