Лойиҳалар 735 16.04.2019 14:00:00

Сониялар қадри: нурафшонлик Жавоҳир ҳикояси

Сониялар қадри: нурафшонлик Жавоҳир ҳикояси

Биз кўпинча бепарволикни ўз номи билан, яъни бепарволигимиз туфайли охири аянчли ҳолатга тушди, демасдан “тақдирда бор экан” ёки “пешонага ёзилгани бўлади-да”, деб ўзимизни юпатамиз. Аслини олганда, соғлом дунёга келган чақалоқлар баъзи ҳолларда ота-оналарнинг айнан бепарволиги туфайли бир умрга ногирон бўлиб қоладилар.

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрига сафаримиз чоғида 1999 йил мутлақо соғлом туғилиб, бир ёшга ҳам етиб улгурмай, катталарнинг айби билан (6 ойлик чоғида сандалдаги чўғда куйган) икки оёғидан ажраб қолган Жавоҳир Худойбердиев билан танишдик. 082604c78eb85bea14ab9495f0c533e6.jpg

Фото: Human.uz 

Тўғриси, орзу ва истаклари осмон қадар бўлган норғул йигитнинг аравачада кўриб, вақтни орқага қайтариб бўлмаслигидан афсус қилдик.

У билан суҳбатимиз қизигандан қизиди. Ўқишидаги фанларни ўзлаштиришидан тортиб, келажакда ўзини қандай кўриши, бизнесни нимадан бошлаши, бугунги кундаги режалари хақида анча гаплашдик. 542965-10-ways-to-boost-your-wi-fi-signal.jpg

Фото: Human.uz

 2019 йил Жавоҳир учун мувафақиятли бошланганини ҳам билиб олдик. Бу оиланинг шароитлари ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан 95 миллион сўм эвазига 3 хонали турар жой олиб берилди.
Қуйида Жавоҳир ва унинг онаси Дилфуза Худойбердиева билан суҳбатни томоша қилинг.

Жавоҳирнинг орзулари амалга ошишига кўмаклашинг. 
Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, "Обод турмуш" МФЙ
Телефон: +998990-118-46-47


Мавзуга оид