Лойиҳалар 1350 31.03.2019 15:31:16

Ёнимиздаги ибрат: пискентлик уста Дилмурод...

Ёнимиздаги ибрат: пискентлик уста Дилмурод...

Бошга кичкина синов, имтиҳон келса, кўпинча дарров нолишга тушамиз. Унинг ҳикматини излашга уринмаймиз. Айбдорлар қидирамиз, душманлар “ясаб оламиз”. Шу учунми бизда ношукрлик кайфияти устунроқдек. Бироқ ёнимизда биздан-да мушкул шароитда масрур яшаётган ёхуд бутун ҳаёти синовга қурилган инсонлар—ибрат соҳиблари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. 
Dilmurod-2.jpg

Human.uz сайти «Ёнимиздаги ибрат» лойиҳасини бошлади. Унда ўз иродаси, матонати билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган юртдошларимиз ҳаётидан ҳикоялар бериб борилади. 

Лойиҳамизнинг илк қаҳрамони Тошкент вилоятининг Пискент туманида истиқомат қилувчи орзулари осмон моҳир уста, метин ирода соҳиби Дилмурод Жабборов.

Dilmurod-1.jpg Дилмуроджон туғма нуқсонли. Оёқ ва қўллари ишламайди. Бироқ бу унинг учун муаммоларга таслим бўлиш учун баҳона эмас. Ишонасизми, қаҳрамонимизда ҳатто ўрта мактабни битирганлик ҳақида гувоҳнома ҳам йўқ. Унинг ўзи мустақил равишда савод чиқарган. 

Гулдек ҳунари бор. Имкониятлари чекланган бўлишига қарамай, техника-технологиялар сир-асрорларини қунт билан ўрганиб келмоқда. Бугун Мустақиллик маҳалласининг каттаю кичик инсонлари бирор техникаси бузилса, дарров Дилмурожоннинг эшигини тақиллатади. 

“Излаган имкон топар” деганларидек, Дилмуроджон мўъжазгина устахонасида ўзи ясаган қўлбола асбоб-ускуналар ёрдамида одамларнинг ҳожатини чиқариб, ҳалол меҳнат орқали рўзғор тебратмоқда.   Махсус мухбиримиз журналист Мавжуда Мирзаева Пискент туманида бўлиб, Дилмурод Жабборов билан суҳбатлашиб қайтди. Тўлиқ суҳбатни мазкур видеода кўришингиз мумкин.


Ёнимиздаги ибрат Пскентлик уста Дилмурод

Мавзуга оид