Лойиҳалар 711 19.07.2019 12:25:10

Темир иродали Ник Вуйчичдан фойдали тавсиялар

Темир иродали Ник Вуйчичдан фойдали тавсиялар

“Дунёда мени четлаб ўтган миллионлаб муаммолар бор. Бир нарсага аминман: Менинг ҳаётим минглаб инсоннинг ҳаётидан яхшироқ”. Мазкур материал учун бундан ортиқроқ сўзбоши бўлмаса керак. Ушбу сўзлар чекига тушган катта қийинчиликлар, учраган тўсиқлар уни ҳаётдаги энг муҳим нарса бахтли бўлишга ўргатган инсонга тегишли.

Ник Вуйчич - камёб ирсий хасталик сабаб қўл-оёқсиз туғилган. Шундай бўлсада бугун у нафақат бахтга эришган балки соғлом инсонларга умид бериб, ҳаётига мазмун бахш этяпти.

Темир иродали Ник Вуйчичдан тавсияларини сизга илиндик:

#Борига шукур қил!

Оилангнинг қадрига етиш, унинг борлигига шукур қилиш бу – дастлабки қадам. Мен «оёғим»ни жуда яхши кўраман. Қўл, оёғим йўқлиги тушкунликка тушушимга сабаб бўла олмайди. Кичкинагина оёғим туфайли мен сузишим, дайвинг билан шуғулланишим мумкин. Мен ҳатто парашютдан сакраганман.

Мактаб даврида мени кўп мазах қилишган. Ўзингиз айтинг, бу ҳолатда шукрона келтириб бўлармиди?! Лекин вақт ўтиши билан мен ҳаммада муаммо борлигига амин бўлдим. Ичкиликка ружуъ қўйган отангнинг бўлгани, қўл-оёғинг бўлмаганидан қўрқинчлирокдир, балки! Биз борига шукур қилишимиз ҳамда бу каби хислати бўлмаганларни дуо қилишимиз лозим.vuychich4.jpg

#Копток сени тепмасдан бурун уни ўзинг теп!

Бир кун дўстим билан футбол ўйнадик. У хозир коптокни тепишини айтиб, тайёр туришимни сўради. Мана, тўп мен томон учяпти. Мен эса уни қандай қайтаришни билмай ҳайрон! Копток менга урилишидан олдин уни тепиб юбориш ниятидаман. Зарбани бош билан қайтарсаммикан, йўқ, жуда пастку ахир! Тепсамми? Бироқ унга етиб олишнинг ўзи булмайди. Шунда воқеалар «Матрица» каби ривожланди: slow motionни амалда қўллаб, зарбани қайтардим ҳамда оёғимдан оғир жароҳат олдим. Натижада уч ой юролмадим. Касалхонада кроватда ётар эканман, ногиронлиги бор инсонларнинг кўнглидан қандай туйғулар ўтишини ўз танамда ҳис қилдим.

 #Мақсад сари интил

Мени оёққа туришга ундаганлар кўп бўлмаган. Кам сонли инсонлардан бири — Филипп эди. На гапириш ва на юришни биладиган инсон. У остеомиелитга чалинган эди. Танишган маҳалимиз Филипп 25 ёшни қаршилаган эди. У вебсайт яратар ва шу орқали инсонларнинг ҳаётга бўлган иштиёқини қайтарар эди.

Каминани илҳомлантирган иккинчи одам бу – мактаб фарроши. Сен нотиқ бўласан ва ўз ҳикоянгни инсонларга сўзлаб берасан, дерди у. Бир нарсани билишингизни хоҳлардим: нуроний бу отахонга ҳурматим жуда баланд бўлсада, нотиқ бўлиш хаёлимнинг бир четида ҳам йўқ эди. Бухгалтер бўламан деган орзулар билан яшар эдим. Бироқ у уч ой давомида менга шуни такрорлайверарди.

Ва ниҳоят мен рози бўлдим. Шунда мен одамларни илҳомлантира олишимни англадим. Ким эканинг муҳим эмас, юролмайсанми, гапира олмайсанми бу аҳамиятсиз – асосийси ҳаётингда мақсад бор!vuychich3.jpg

#Бахтни ўткинчи нарсаларга жо этма, акс ҳолда у ҳам ўткинчи бўлиб қолади

Сен ишлашинг керак, дерди отам мудом. Бироқ шундай қилгинки, одамлар сенинг фойдангга ишласин! Сен уларга ўзинг амалга ошира олмайдиган ишларни қилгани учун пул тўлайсан. Сен ўзингнинг олдингда жавобгарсан!

Мен ҳам шу жавобгарликни ҳис этаман. Мен тугалман: қўл-оёғим бор, мақсадим тайин. Менинг ўз дунёим, кучим, ҳақиқатим бор. Ўзимни бахтли ҳис этишим учун пул, хокимият, наркотиклар, алкоголь, порнография керак эмас менга. Буларнинг бари ўткинчи, табиийки уларнинг ортидан келувчи бахт ҳам шундай – ўткинчи!

 #Ўзингни борингча қабул қил!

Қизлар, ўзингизни бахтли ҳис этишингиз учун бир жуфт оёқ кийим ёки йигит керак эмас. Сизни севувчи, ардоқловчи, қийин дамда ёнингизда турувчи турмуш ўртоғингизни изланг!

Йигитларнинг фикрича, «зўр» бўлиш учун баъзан сўкиниш, мушакларни шишириш керак. Ишонинг менда ана-мана узилиб тушар даражада мушаклар бор эди.

Бир нарсани тушунинг, кўнглингиздаги ўздан қониқмаслик ҳиссиёти шайтоннинг иши. Бироқ сиздаги синиқлардан хам Яратган гўзал мўжиза ярата олади. Муҳими — ўзингизни борингизча қабул қилинг!

#Орзу қил, улар албатта амалга ошади

Нимагадир ишонмаслигимиз, унинг йўқлигини англатмайди. Биз шундаймиз: хаёлмизда бўлмаган нарсани қилмаймиз. Қидирмасак, қайдан топамиз. Тополмасак, у нарча ҳеч қачон бизники бўлмайди. Барчаси оддий!

Орзулар ушалади, мўжизалар ҳақиқатга айланади. Бу йўлда кийинчилик бўлмайди демайман! Мен масалан ҳеч қачон футболчи бўла олмайман! Бироқ бахтли инсон бўла оламан. Бахтли бўлиш – тақдиримга биритилган. Мен бунга ишонаман.vuychich1.jpg

 #Aмалга ошира оладиган ишингиз ҳақида уйланг!

Бўйдоқ йигитлар-у, турмушга чиқмаган қизлар ўзини бахтсиз санайди. Шу сабабдан ўзларига жуфт излайди. «Уни топаман ва ҳаммаси яхши бўлади».

Йўўўўўқ!

Агарда сиз жуфтингизсиз бахтсиз бўлсангиз, у билан ҳам бахтга эриша олмайсиз. Айни дамда сизда бор нарсага диққатингизни қаратинг. Ҳозир амалга ошира оладиган ишларингизга эътибор қилинг. Бахтли бўлиш учун турмуш ўртоқ топиш, иш, имтиҳонларнинг тугашини кутиш шарт эмас!

 #Тўғри танловни амалга оширинг ва у албатта ўз мевасини беради

Аввал қабул қилган қарорларим қўл-оёғимни боғлаган экан: қўлинг-оёғинг йўқ, ота-онангдан бўлак ҳеч кимга керак эмассан, сенда ҳеч қачон турмуш ўртоқ, яхши иш, юқори мақсадлар бўлмайди… ўйлар эдим мен.

Яратганнинг айнан сиз учун мўлжалланган режаси бор деб кутманг. Агар Унинг қўл-оёқсиз Ник Вуйчичга мўлжалланган режаси бўлган бўлса, демак тинч бўлинг, сиз хам эътибордан четда қолиб кетмагансиз.

Агарда сиз мўжизага етишолмаган бўлсангиз, унда ким учундир мўжиза бўлинг! Охир-оқибатда вақт ва муҳаббат бу – энг асосий валюталар. Кимсиз? Мақсадингиз нима? Мана шу саволларга ҳар куни жавоб изланг! Қўлингиздан келадиган ишни амалга оширинг. Бечораларни унутиб қўйманг. Дуода бўлинг. Илҳомланинг!


Мавзуга оид