Лойиҳалар 240 18.06.2019 15:42:51

Ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус вагонлар ишлаб чиқарилмоқда

Ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус вагонлар ишлаб чиқарилмоқда

Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи имконияти чекланган инсонларга мўлжалланган купе мавжуд бўлган йўловчи вагонини ишлаб чиқарди. Унда ногиронлиги бор шахсларга барча шароитлар яратилган: вагонга кираверишда аравачадаги йўловчилар учун лифт-пандус яъни кўтарувчи мослама мавжуд.темир1.4.jpg Тамбурда араванинг эркин ҳаракатланаши учун йўлакнинг кенглиги инобатга олинган. Дастлабки купе имконияти чекланганлар учун: у махсус белги орқали ҳам кўрсатилган. Кўзи ожизлар учун купе рақами брайл алифбосида келтирилган. Купега киришингиз билан кўзингиз қулай, ортопедик ўриндиққа тушади. Эътиборлиси, у махсус пульт ёрдамида бошқарилади. Эҳтиёждан келиб чиқиб, тананинг оёқ ёки бош қисмлари кўтарилиши мумкин. темир1.3.jpg Ногиронлиги бор шахснинг йўл-йўлакай зерикмай, ҳордиқ чиқариб бориши учун купе мултимедиа анжомлари билан жиҳозланган: радио, монитор...sh9.jpg Ётоқнинг ёнида радионинг овозини созлаш учун тугма бор. У ҳақидаги йўриқнома ҳам брайл ёзувида битилган.

Яна бир қулайлик: имконияти чекланганлар махсус тугма орқали вагон кузатувчисини чақириши мумкин. темир1.2.jpg Купеда шунингдек, вагон ичи ва ташқаридаги ҳаво ҳароратидан бохабар бўлиш мумкин.

Ҳожатхонага қатнаш, навбатда туриш каби муаммоларга ҳам ечим топилган.темир1.1.jpg Умид қиламизки мазкур қулайликлар шунчаки номига қолиб кетмайди: ерости(усти) йўлларида барпо қилинган ҳамда ногиронлиги бор шахслар учун мўлжалланган лифтлардек фақатгина намойишлар учун хизмат қилиб, бошқа пайтда чанг босиб ётмайди.

Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, ҳозирча бундай вагонлар фақатгина экспорт учун мўлжалланган. Харидор – Қозоғистон Республикаси. Жорий йилнинг сентябрь ойидан эса мазкур қулайликнинг ўзимизда ҳам жорий этилиши кутиляпти.

Бундай турдаги қулайликнинг яратилишику яхши. Бироқ нарх-наво масаласи қандай бўлади деган ўй қийнайди, одамни. Шусиз ҳам тўрт мучаси соғ йўловчининг темир йўл хизматидан фойдаланиши арзон эмас. Имконияти чекланган йўловчилар учун белгиланган нарх мантиқ қонунларига бўйсунади деган умиддамиз.


Мавзуга оид