Минбар 340 16.10.2019 14:24:49

Яна кимга қийин ёхуд бюрократия империясими?

Яна кимга қийин ёхуд бюрократия империясими?

Барчага маълумки бугунги замон шиддат билан ўзгаряпти, одамларни дунё қараши, ахборот ва телекоммуникация ҳамда “ақлли” технологиялар шу жумлаcидандир.

Ўзбекистонликлар ОАВларда тарқалган “хорижга чиқиш биометрик паспорти”ни Ўзбекистонда жорий қилинишини эшитиб, кўпчилик ушбу соҳада ислоҳотлар амалга оширилаётганидан мамнун бўлган деб айтишим мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПФ-5156-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат ҳавфсизлик хизматининг 2019 йил
1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш автоматлаштирилган тизимини (Хорижга чиқиш паспорти тизими) жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Юқоридаги фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон Қарори қабул қилинган.

Бироқ, мазкур қарорда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи мухожирлар инобатга олинмаган.

Масалан: Қарорнинг 17-бандида “фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий рўйҳатда турадиган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига ёки консуллик рўйхатига олинган маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қиладилар” деб белгиланган!

Шу ҳолатда ўринли савол туғилади: Нега энди фуқаролар ишини ёки ўқишини ташлаб, ўз юртига ҳужжат топширгани “Поспорт столига” бориб келиши керак? Шу тизимни электрон “онлайн” тарзда жорий қилиш қийинмиди?

Агар хавсизлик нуқтаи назаридан қараганда, ҳеч бўлмаганда вақтинча рўйҳатдан ўтган жойидаги “Паспорт столга” мурожаат қилиш тартибини жорий қилинганда эди.. Жамиятдаги “Прописка – раки” бунчалик оғриқли бўлмас эди...

Шу ўринда яна бир ҳақли савол туғилади: Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги, ЎРҚ-342-сон қонунининг 19-моддасига мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун лойиҳани ишлаб чиқаётган ташкилот томонидан ишчи гуруҳ (комиссия) тузилиши, Ишчи гуруҳ (комиссия) таркибига ишлаб чиқувчининг тегишли бўлинмаларининг, тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг ёки идораларнинг, бошқа манфаатдор давлат органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар киритилиши шунингдек, Ишчи гуруҳ (комиссия) аъзолари норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган тегишли билим ва тажрибага эга бўлиши кераклиги назарда тутилган бўлса-да, наҳотки шунча ташқилот ва идоралардан “Пропискага” оид бандига эътирозлар билдиришмаган бўлса?

Яқинда “Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Қарори қабул қилинди.

(маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3181).

Мазкур қарорнинг иловасида “Ўзбекистон Республикаси фуқаросига биометрик паспорт бериш” 97 банд билан давлат хизмати сифатида эътироф этилган шунингдек, “Загранпаспорт” бугунги кунда долзарб масалаларидан бири бўлса-да, Ўзбекистон ҳудудида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ягона сиёсатини амалга оширувчи ташкилот (Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги) зиммасига юклатиш масаласи очиқ қолмоқда.

Масалан: Янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини пойтахтимиздаги исталган давлат хизматлари марказларидан “Пропискадан қатъий назар” олишингиз мумкин, тизимда анчагина ислоҳотлар бўлганини одамлар кўриб гувоҳи бўлиб турибди.

Ушбу мақолани ёзишдан мақсад – келгусида ана шундай камчиликларга йўл қуймаслик, “Пропискага” оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилганда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни нормалари ва принципларига зид келиши мумкин эмаслиги келгусидаги “Ишчи органларларга” тамға бўлиши - бугунги замон талабидир!

                                                                           Ҳуқуқшунос Ойбек Хасанов


Мавзуга оид