Минбар 887 09.10.2019 18:58:42

Журналист мулоҳазаси: Сиёсий партиялар ҳақиқий дебатларга тайёр эмасми?

Журналист мулоҳазаси: Сиёсий партиялар ҳақиқий дебатларга тайёр эмасми?

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” мавзусига бағишланди. Унда Марказий Сайлов Комиссияси аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этишди. Кўрсатув бир ярим соат давом этди. Лекин, сессияга модераторлик қилган ХПК бош продюсери Ғуломжон Самадов ва МСК Халқаро матбуот маркази раҳбари Жалолиддин Усмоновлар иштирокчиларни “уйғотиш”га қилган шунча ҳаракатларига қарамай, эфир вақтининг деярли ярми зое кетди.

Хаттоки, Ғуломжон Самадовнинг: “Илтимос, одамлар сизларнинг “академик тили”ингиздан чарчаган, қачон халқ тилида гапиришни бошлайсиз”, -деган гапидан ҳам хулоса қилишмади.
footboll.01_23_57_20.Still005.jpg Эссиз, тўғридан тўғри эфир!!! Эссиз, кетган вақт!!!

Айниқса, сиёсий партиялар ҳар бир сайловчи овози учун ҳар қандай вазиятни ишга солиши керак бўлган, сайловолди кампанияси қизғин паллага кирган бир пайтда, улар шундай имкониятни қўлдан бой беришди.
footboll.01_11_49_06.Still004.jpg “Нима учун логотипингиз деярли бир хил?”, -деган саволга ҳам бирор партиядан жўяли жавоб олинмади. Ҳар ҳолда у жавоблардан мен қониқмадим.

Ўзгартирилганмиш, нега сезмадик?!
Ҳозирги кунда аҳоли асосий хабарларни интернетдан: ахборот сайтларидан, ижтимоий тармоқлардан олаяпти. Модераторнинг келтиришича, бугун Ўзбекистонда мобил алоқадан фойдаланаётганлар сони 20 миллиондан ошган. Бу эса, юртимизда ҳар қандай ҳодиса ва вазиятга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантириш учун жуда катта ва жуда қулай мобил медиа макон. Ўз навбатида, ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда янги-янги касблар пайдо бўлмоқда. Айнан ижтимоий тармоқлар билан ишлайдиган SMM мутахассислари, копирайтерлар - сайловолди кампаниясида партияларнинг аҳоли ўртасида тарафдорлари сонини оширишда жуда зарур мутахассислар.
footboll.01_25_16_24.Still006.jpg Назаримда, партиялар вакилларининг айримлари уларни нафақат ишга жалб этиш, ҳаттоки бу касблар ҳақида шу кўрсатувда биринчи марта эшитишди!!! Яна ИМХО..

Америка президентларидан бири Томас Жеферсоннинг битта гапи бор. “Cени танқид қилган инсондан миннатдор бўл. Сабаби, у сенга ўзинг кўрмаётган камчиликларингни кўрсатиб бераяпти”.

Энг қизиғи, сиёсий партия вакиллари эфирдан фойдаланиб, бири-биридан нима учун устунлигини, сайловчи нима учун у партия номзодига овоз бериши кераклигини таърифлаб, рақобат қилиш ўрнига уларни танқид қилган журналистлар билан “даҳанаки жанг”га киришга тайёр эди.

Мен бу ерда менинг эътиборимни тортган асосий жиҳатларнинг айримлари ҳақида гапирдим, холос.

Хуллас, вазият шуни кўрсатаяптики, сиёсий партиялар ҳақиқий дебатларга тайёр эмас!!!

Қуйидаги видеолавҳа фикрим исботи.

Малоҳат Йўлдошева, журналист


Мавзуга оид