Минбар 390 17.08.2019 15:50:27

Ҳимолайдаги “сирли кўл” ҳақида эшитганмисиз?

Ҳимолайдаги “сирли кўл” ҳақида эшитганмисиз?

Шимолий Ҳиндистонда Ҳимолай тоғининг юқори водийсида Роопкунд деб номланган кичик кўл бор.  Маҳаллий аҳоли  орасида “сирли кўл” номи билан маълум. Роопкунд кўли атрофидаги ҳудудда ҳеч ким яшамайди. Беш километрдан ортиқ баландликдаги бу кўл бир ойдан ташқари бутун йил давомида музлайди ва муз бўронлари баъзан катта ҳавф туғдиради. 

Кўлнинг сирли деб аталиши уни эгаллаб олган "нарса" билан боғлиқ: балиқ ёки кўлда яшовчи оддий мавжудот эмас, балки юзлаб инсон скелетлари.

"Скелет кўли" деб ҳам аталадиган Роопкунд кўли ва унинг атрофи  минглаб инсон қолдиқлари билан қопланган. Скелетларнинг ҳолати кўлда ва унинг атрофида кўп асрлар давомида ётганини кўрсатади, аммо уларнинг аниқ ёши ва оммавий ўлим сабаби 2004 йилгача номаълум эди. 
National Geographic кўлни ўрганиш учун у ерга баъзи скелетларни олиб келишга бир гуруҳ тадқиқотчилар юборди.

National Geographic жамоаси суяклар 850 йилга тааллуқли эканлигини аниқлади. Кўплаб суяк эгаларининг аксарияти Эрондан келган бўлса-да, уларнинг баъзилари маҳаллий ҳинд аҳолисидан бўлган. Бош суягидаги ёриқлар ўлим сабабига ишора қилади: бошнинг тепасига юмалоқ крикет тўпи ҳажмидаги жисмнинг урилиши (ёки бейсбол тўпидан бироз каттароқ). 
Тананинг бошқа қисмларида жароҳатланиш белгиси йўқ. Хўш бу сирли воқеа қандай содир бўлган? 

Тадқиқот гуруҳи Эрондан келган бир гуруҳ саёҳатчилар маҳаллий ҳаммоллар ёрдамида тоғларни кесиб ўтаётганда даҳшатли дўл бўронига дучор бўлган деган хулосага келди. Бошпана топа олмаган ва қаттиқ жароҳатларга бардош бера олмаган саёҳатчиларнинг жасадлари тик жарликлар бўйлаб пастга тушиб, охир-оқибат кўлда тўпланган.


Мавзуга оид