Минбар 245 12.08.2019 08:26:13

Давлат хизматлари агентлигига мурожаат

Давлат хизматлари агентлигига мурожаат

Human.uz ахборот порталига келиб тушган навбатдаги мурожаатда Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ҳамда туман-шаҳар Давлат хизматлари марказлари ходимлари иш хақларидан қонунга ҳилоф равишда ушлаб қолинганлиги ҳақида сўз юритилади.

Қуйида ушбу мурожаат ҳавола этилади.

“Human.uz ахборот порталига

Давлат хизматлари Агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ҳамда шаҳар - туман Давлат хизматлари Марказлари ҳодимлари иш ҳақларидан Давлат хизматлари Агентлиги директорининг 2019 йил 26 март кунги 23-УМ-сонли буйруғига асосан 2019 йил 3 апрел куни бюджетдан ташқари ҳисоб рақами орқали 1 кунлик иш ҳақи жами 21 203 996 ( йигирма бир миллион икки юз уч минг туккиз тўқсон олти ) сўм миқдорида маблағ ушлаб қолиниб "Обод қишлоқ" дастури бўйича Давлат хизматлари Агентлиги Наманган вилояти бошқармаси касаба уюшмалари қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказилган. Эшитишимга қараганда, Агентлик директорининг қишлоғи учун ўтказилган экан. Ҳодимлардан розилик аризаси ёздирилган. Дастлаб агентлик ҳодимлари Сиздан телеграм ижтимойи тармоғига мурожаат қилишган. Сўнг, вилоят Меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ушбу ҳолат юзасидан шуғулланган. Андижон вилоят Давлат хизматлари агентлиги раҳбари "Озодлик" Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган деб, бандлик бош бошқармасига ҳеч қандай маълумот бермаган. Андижон вилоят бандлик бош бошқармаси вилоят ғазначилик бошқармаси орқали юқорида келтирилиган маълумотни олиб, жорий йилнинг май ойи бошларида тўпланган ҳужжатларни Меҳнат вазирлиги орқали Бош прокуратурага берган. Мана, 3 ойдан ортиқ муддат оралиғида ушбу тўғрисида бирор-бир расмий маълумот ҳеч қаерда ёритилмади. Келинглар, бир ҳисоблайлик, ҳар бир ҳодимдан ўртача 125 минг сўмдан ушланса, Республика буйича 201 та марказ бўлиб, ҳар бирида 8 – 15 тадан ҳодимдан, ўртача 10 тадан ва ҳар бир бошқармада 20 дан ҳодим, жами 25 бошқарма бўлиб қанча пул ушланганини бир ҳисоблаб кўринг. Давлат хизматлари агентлиги Адлия вазирлиги тизимида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрельдаги ПФ-5415 сонли фармони ва ПҚ- 3666 сонли қарорига асосан, Адлия органларининг асосий вазифаси этиб инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш белгиланган. Бироқ, ўз тизимида хоҳлаганча ҳодимларни ва фуқароларни ҳор қилишни қандай тушуниш мумкин? Яна битта мисол, 2018 йил 21 июнь кунги Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори бўйича, яъни бир марталик ўзбошимчалик қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталаик акция юзасидан фуқаролардан энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида пул ундирилиши белгиланган бўлса-да, Давлат хизматлари агентлиги ҳодимлари расмий равишда аризани қабул қилишда, электрон калит олишда ва ҳоким қарорини беришда энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида пул ундиришган ҳолатлар кўзатилган бўлса-да, ҳеч бир расмий идора муносабат билдирмаган. Бу дегани 21 минг сўмдан 3 маротаба ундиришиб, адлияни ҳисоб рақамини тўлдиришган. Аслида Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган миқдордан адлия вазирлиги ҳисоб рақамига ўтказилиши кўрсатилган бўлса-да, ушбу шаффоф деб ўзини эътироф этиб келаётган вазирлик, жимгина аҳолидан ноқонуний тушган маблағларни хазм қилиб келмоқда.

Мурожаат тугади.

Таҳририятдан: “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 7-моддасига кўра оммавий ахборот воситаларига йўлланган мурожаатлардан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жамоатчилик фикрини ўрганиш ва акс эттириш учун фойдаланилиши мумкин.

Шунга кўра, мурожаат муаллифлари ва кенг жамоатчилик ўртасида норозиликка сабаб бўлаётган ушбу ҳолатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигидан муносабат кутиб қоламиз.

Human.uz ахборот портали


Мавзуга оид