Минбар 191 08.08.2019 15:18:48

Умрни узайтириш муаммоси

Умрни узайтириш муаммоси


Ҳозирда инсон умрини узайтиришга кўп олимлар, тадқиқотчилар уринмоқда. Ҳар соатда 6 300, ҳар куни 150 000, ҳар йили 55 миллион инсон ҳаётдан кўз юмади. Бугун туғилган 360 000 чақалоқ ҳам бир кун келиб, ер юзида мавжуд бўлмасликка юз буриши муқаррар.

Ҳаётни узайтириш муаммоси умрни қўлдан келганча чўзишга ҳаракат қилишдир. 80 дан 100 га ёки 100 дан 150 йилгача ҳаётни узайтириш ҳақида такрор ва такрор гапирамиз. 

Ҳаётни узайтиришни муҳокама қилишда етишмаётган нарса шундаки, биз ҳар доим ер юзида бизда мавжуд бўлган йиллар сонига эътибор қаратамиз, аммо бу йилларнинг сифати ҳақида ўйлаб кўришимиз кераклиги ҳаёлимизга ҳам келмайди.

Бетховен 44 йиллик самарали ижод даврида 722 та мусиқий асарни якунлади; ижтимоий тармоқларга муккасидан кетган бугунги кун одамига бундай ишни амалга ошириш учун минг йил керак боса не ажаб. 

Пер Боуастнинг ёзганидек,   "Вақт қирғоқ каби қимирламаяпти: бизга ишлаётгандек туюлади, аксинча, биз ўтаяпмиз" ёки Ф. Коллиер  айтганидек, "Одамзод ҳаёти тежалган вақтга қараб узаяди". Шундай экан ўлим ҳақ ва унга ҳаётнинг тамомила "антоними" деб қараш хато, балки ўлим ҳаётнинг бир қисмидир.

Диёр Шомирзаев


Мавзуга оид