Минбар 308 07.08.2019 13:37:06

Дунёнинг энг қиммат ва арзон шаҳарлари

Дунёнинг энг қиммат ва арзон шаҳарлари

Economist Intelligence Unit (EIU) Economist Groupнинг тадқиқот ва таҳлил бўлими ҳисобланади. EIU 1946 йилда ташкил қилинган бўлиб 70 йиллик тажрибага эга. Молия фирмалари, компаниялар ва ҳукуматлар дунёдаги ўзгаришлардан хабардор болиш ва тушуниш учун EIU тадқиқотларига таянади. EIU 2019 йил учун дунё шаҳарларидаги яшаш қиймати тадқиқотини эълон қилган эди. Хош бу рейтинг нималарга асосланади?

Таҳлилчиларнинг такидлашича, ҳаёт, одатда, энг қулай ва хавфсиз боʻлган шаҳарларда қимматдир. Бу рўйхатдаги деярли барча шаҳар дунёда яшаш учун энг яхши жойлар рейтингига киритилган.

Аксинча, имкониятлар кам, сиёсат ёки иқтисодиёт билан муаммолар кузатилувчи жойларда истиқомат қилиш нисбатан арзон.

2019 йил тадқиқот тарихида биринчи марта турли қитъаларда яшашнинг қиймати бўйича учта шаҳар дунёдаги энг қиммат шаҳар номини олди: Сингапур, Гонконг ва Париж. Биринчи ўнталикка асосан Осиё ва Европа шаҳарлари жой олди. Сингапур эса ўтган йилдан буён ўз рейтингини сақлаб қолган биринчи ўнталикдаги ягона шаҳар. Осиёдан Япониядаги Осака ва Жанубий Кореянинг Сеул шаҳарлари Сингапур ва Гонконг каби биринчи ўнталикдан жой олди. Япония шаҳри ўтган йилга қиёслаганда олти ўринга кўтарилди ва энди Швейцариянинг Женева шаҳри билан бешинчи ўринни эгаллади. Европанинг одатий қиммат шаҳарларидан Париж, Швейцариянинг Женева ва Цюрих шаҳарлари, Дания пойтахти Копенгаген тадқиқ қилинган 133 та шаҳар ичида ташриф буюриш ва яшаш учун дунёдаги энг қиммат шаҳарлар ўнталигида.

Ғарбий Европада евро валаютаси амал қиладиган ҳудудга киритилмаган шаҳарлар асосан энг қиммат ҳисобланади. Цюрих (тўртинчи ўринда), Женева (бешинчи) ва Копенгаген (еттинчи) энг қиммат ўнталикка кирди. 2003 йилдан бери биринчи марта энг қиммат ўнта шаҳарлар орасида Париж (биринчи) пайдо бўлди. Ғарбий Европа минтақаси шаҳарлари ҳозирги кунда бешта энг қиммат шаҳарларидан учтасини ва энг қиммат шаҳарлар ўнлигидан тўрттасини ташкил этади. Осиёдан тўртта шаҳар ўнликдан жой олган бўлса, Тел-Авив Яқин Шарқдан ягона вакилдир. Ушбу мамлакатларнинг баъзилари АҚШ каби юқори валюталарга эга бўлиб, рейтингда сезиларли даражада ошди. 

Еттинчи ва ўнинчи ўринларда, Нью-Йорк ва Лос-Анжелeс Шимолий Америкадан топ-10 даги ягона шаҳарлардир. Ўтган йилга нисбатан АҚШ доллари қийматининг янада ошиши натижасида АҚШ шаҳарлари ўтган йилги рейтингга нисбатан анча кўтарилди. Ню-Йорк бу йилги рейтингда олтита ўринга юқорилаган бўлса, Лос-Анжелес эса тўрт поғонага кўтарилди. Ню-Йорк ва Лос-Анжелес 5 йил аввал 39-ўринни эгаллаганини ҳисобга оладиган бўлсак бу жуда катта ўсишни англатади. Беш йил аввал 28-ўринни эгаллаган Тел-Авив 2019-йилги тадқиқотга кўра энг қиммат шаҳар сифатида ўнинчи ўринни эгаллади. Валюта курсининг ўсиши шаҳарнинг ўнликдан жой олишида рол ўйнади, аммо Тел-Авивда нархларнинг ошишига олиб келадиган баъзи бир омиллар ҳам бор, хусусан, автомобилни сотиб олиш, суғурта қилиш ва техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Ню-Ёркдаги нархлардан 64% га юқори.

Ўтган йилидаги инфляция ва девалвация ҳаёт тарзи қийматини ҳисоблашда муҳимдир, валюта заифлиги ёки маҳаллий нархларнинг пасайиши туфайли кўплаб шаҳарлар рейтингда пастлади. Аргентина, Бразилия, Туркия ва Венесуела каби мамлакатлар юқорида айтиб ўтилган барча ҳолатларни бошдан кечирди, бу эса ушбу мамлакатлардаги шаҳарларни яшаш қиймати рейтингида кескин тушиб кетишига олиб келди. Венесуеладаги Каракас дунёдаги энг арзон шаҳар номини “даъво қилгани” ажабланарли эмас. Инфляция ўтган йили 1 000 000% га яқинлашиб, Венесуела ҳукумати янги валютани ишга туширгандан сўнг, вазият деярли ҳар куни ўзгариб бормоқда. Янги валюта яратилганидан буён унинг қиймати жуда кўп ўзгарди.

Валюта курсларининг ўзгариши рейтингдаги ўзгаришларнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Ўтган йили бир қатор бозорларда валюта курсларида сезиларли ўзгаришлар юз берди, бу кўп ҳолларда ички нарх ўзгаришининг таъсирига қаршилик қилди. Бир нечта ривожланаётган бозорлар, биринчи навбатда, АҚШ пул-кредит сиёсатининг кескинлашуви ва АҚШ долларининг мустаҳкамланиши натижасида валюталарнинг ўзгарувчанлигидан азият чекди. Бироқ, айрим ҳолларда, масалан, Туркия ва Аргентинада ташқи мувозанатнинг бузилиши, сиёсий беқарорлик ва заиф сиёсат ишлаб чиқариш ва валюта инқирозига олиб келди. Сўнгги 12 ой давомида Истанбул рейтингда энг кескин пасайиш намойиш этди. Шаҳар 48 поғона пастлаб, 120- ўринга тушиб қолди. Бундай кескин пасайишнинг сабаби турк лираси курсининг кескин пасайиши ва 2018 йил октябр ойида истеъмол баҳоси йиллик инфлациясининг 25,2 % га тенг бўлганидир. Валюта девалвацияси таъсирида Аргентина пойтахти Буенос-Айресда (125-ўрин) рейтиндаги сўнги ўнталикка тушиб кетди-ю Рейтингда Истанбул сингари Буанoс Айрес ҳам песонинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши туфайли рейтингда 48 поғонага пастлаган.

Аксинча, Янги Каледониянинг Франция ҳудудидаги юқори нархлар қисман рақобатнинг етишмаслиги ва кичик компаниялар томонидан бошқариладиган улгуржи ва чакана соҳалар билан боғлиқ. Бу омиллар туфайли пойтахт Нумеа 33 поғонага юқорилиб 20-ўриндан жой олди.

Болгариянинг София шаҳри (ҳозирги пайтда 90-ўрин) 29 ўринга юқорилади. Болгария иқтисодий жиҳатдан барқароқ Шарқий Европа давлати бўлиб, еврога нисбатан ўз валютаси левни мустаҳкамлаб келмоқда. Минтақадаги кўплаб шаҳарлар сингари София ҳам пул учун яхши қийматни таклиф қилмоқда, аммо давлат ҳали ҳам евро валютаси ишлатиладиган ҳудудга кирмайди. Пойтахтдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи евро валютасини қабул қилиши туфайли келгуси йилларда Ғарбий Европа давлатларидаги нархларга яқинлаша бошлайди.

Дунёнинг энг арзон шаҳарлари сўнгги 12 ой ичида баъзи ўзгаришларга дуч келди. Осиё дунёнинг энг қиммат шаҳарларидан бирига, шунингдек, дунёнинг энг арзон шаҳарларига ҳам эга. Осиёда пул учун энг яхши қиймат Жанубий Осиё шаҳарлари, айниқса, Ҳиндистон ва Покистонда тақдим этилган. Бангалор, Ченнай, Янги Деҳли ва Карачи тадқиқ қилинган давлатлар орасидан энг арзон шаҳарлар ўнталигига кирди. Ҳиндистон жадал иқтисодий ўсишга мойил, аммо аҳоли жон бошига тўғри келадиган иш ҳақи ва харажатларнинг ўсиши жуда паст. Қисқа таъминот занжирлари орқали қишлоқлардан шаҳарга кириб келаётган арзон ва кўп миқдордаги товарлар нархларни тушириб юборади.

Шунга қарамай, Жанубий Осиё шаҳарлари одатда ўнта энг арзон шаҳарлар қаторидан жой олса-да, улар дунёдаги энг арзони эмас. Ўтган йили бу ном Сурия пойтахти Дамашқга тегишли бўлган бўлса, бу йил иккинчи ўриндан жой олди. Мамлакатда 2017 йил давомида инфлация ўртача 28% ни ташкил этди. Бу йил Дамашқ Венесуела пойтахти Каракасга дунёдаги энг арзон шаҳар унвонини “ютқазиб қўйди”. Каракасда 2018 йилда иқтисодий шароитда сезиларли ёмонлашув юз берди, гиперинфляция ва давлат ҳизматларининг ёмонлашуви ижтимоий тартибсизликларнинг ўсишига олиб келди. Венесуела ҳукумати валюта босимини камайтириш учун 2018 йил бошида расмий валюта курсларини бирлаштирди ва девалвация қилди, аммо гиперинфляция сабабли валюта жуда юқори баҳоланди.

Дамашқ ва Каракас каби сиёсий ёки иқтисодий инқирозларнинг таъсири туфайли кўплаб шаҳарлар яшашга арзон бўлиб бормоқда. Жанубий Осиё тизимли равишда арзон бўлиб қолса-да, сиёсий беқарорлик яшашнинг нисбий қийматини камайтиришда тобора сезиларли омил бўлиб қолмоқда. Бу дунёдаги энг арзон шаҳарларда ҳар доим хавф мавжуд деган маънони англатади. Бизни ташвишга соладиган нарса шуки, энг арзон шаҳрлар ўнлигида 3-ўринни мамлакатимиз пойтахти Тошкент эгаллади. Тошкент рейтингда ўтган йилга нисбатан 19 поғонага пастлаб 131-ўриндан жой олган. Покистонда Карачи, Ўзбекистонда Тошкент, Қозоғистонда Алмати ва Нигерияда Лагос иқтисодий, сиёсий, хавфсизлик муаммолари ва инфратузилма билан боғлиқ қийинчиликларни бошидан ўтказгани сабабли ҳам рейтингда сўнгилар қаторида. Қисқа қилиб айтганда арзон шаҳарларда яшаш шароити яхши бўлмайди.

Диёр Шомирзаев


Мавзуга оид