Минбар 367 10.06.2019 19:12:02

Ҳуқуқий нигилизм

Ҳуқуқий нигилизм

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари оммавий ахборот воситалари саволларига жавоб берибди. Унда айрим эътиборга молик фактлар янграган:

2019 йилда Тошкент шаҳрида 16 минг 785 нафар, Тошкент вилоятида эса 6411 нафар фуқаро доимий пропискага қўйилган.

Худди шу даврда 83 654 нафар киши Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобга олинган.

Тошкент шаҳар ИИББ масъули Йўлдошев Қудратнинг мазкур масалада қўшимча изоҳ беришича, шаҳар миқёсида паспорт-виза қоидаларини бузган жами 586 минг 351 шахс аниқланган. Уларнинг 120 минги айнан турган жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтмай яшаётганлардир.

Бундан қандай хулоса чиқади? 203 минг кишидан фақат қарийб 84 минг рўйхатдан ўтаётган бўлса, бу энди фуқароларнинг айби эмас. Бу ҳуқуқий нигилизм ҳолатидир. Қоғозга тушган фуқароларнинг қарийб 60 фоизи бўйсунмаётган бу қоида нотўғри қоида эканлигининг исботидир. Ҳали бу қоғозга тушгани. Давлат бу тизимдан нима хоҳлашини аниқлаштириб, мазкур қоидани қайта кўриб чиқиши керак, бизнинг фикримиз-ча.

Davletovuz телеграм каналидан олинди


нигилизм

Мавзуга оид