Минбар 1586 06.04.2019 07:53:57

Ўзбек мигрантлари Туркияда

Ўзбек мигрантлари Туркияда

Президентимизнинг тегишли фармони билан мамлакатимизда Ташқи меҳнат миграцияси хизмати 2018 йилнинг кузидан бошлаб хусусий сектор томонидан ҳам амалга оширилишига рухсат берилди. Бугунги кунда юртимиз бўйлаб бир нечта хусусий бандлик агентликлари ушбу фаолият тури билан шуғулланиб келмоқда. Шулардан бири “Human” хусусий бандлик агентлигидир. Мазкур агентлик қисқа вақт ичида юртдошларимиз ўртасида алоҳида ишонч ва обрў қозонди. Қолаверса, сайтимиз агентлик билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, уларнинг фаолиятини батафсил ёритиб боради.

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал “Human” хусусий бандлик  агентлиги орқали Туркия республикасига муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга жойлашган фуқароларимизнинг бир гуруҳи ушбу давлатнинг Анталия шаҳрига жўнаб кетган эди. Биз ушбу сафар тафсилотларини ёритиш мақсадига уларга ҳамроҳ бўлдик.

Биринчи кун. Сафаримиз Тошкент автовокзалидан бошланди. Боиси, туркиялик иш берувчи компания шартномада йўл харажатларини қоплаб бериши белгилаб қўйилган. Иш берувчилар Бишкек — Истамбул —Анталия йўналиши бўйича авиарейсларга чипта буюртма қилган. Демак, Бишкекка йўл оламиз. Замонавий ва қулай, хавфсиз автобус автовокзалдан Бишкек томон йўлга чиқди. Бироз толиқдик. Лекин йўлдаги манзаралар бизни зериктириб қўймади.
111.JPG
Бишкекда бироз муддат ҳордиқ чиқариб, сўнг Бишкек халқаро аэропортидан Истамбул сари шайландик. Тахминан 6 соатлик парвоздан сўнг самолётимиз Истанбул шаҳридаги Гўкчен аэропортига қўнди. Кейинги парвоз Истанбул Анталия йўналиши бўлиб, орада 3 соатлик муддат бор экан. Аэропортда танаввул қилдик. Йўл чарчоқлари ёзилди. Сўнг Истанбул Анталия йўналиши бўйлаб учишга ўтдик. Орадан бир соат ўтиб, Анталияга етиб келдик. Улкан самолётдан тушишимиз биланоқ бизни туркиялик хамкорларимиздан Маҳмудбей кутиб олди.
222.JPG
Ишлаш учун келган юртдошларимизнинг бундай муносабатдан кўнгиллари кўтарилди. Махсус автомашинага барчамиз ўтирдик. Маҳмудбей хамроҳлиггида мигратнларимиз учун ажратилган ётоқхона манзилига келдик. Жойлашиб олганимиздан кейин, барчамизни кечки овқатга таклиф этишди. Шунинг билан барча ўз ётоқларига равона бўлди. Биз эса “Eftaliya ocean” меҳмонхонасига жойлашдик.
444.JPG
Иккинчи кун. Эрта тонгдан Ўрта ер денгизининг тоза ва ёқимли ҳавоси димоққа урилди. Анталиянинг Алания даҳасида тонгни қаршиладик. Меҳмона хизмати йўналишида ишга келган юртдошларимиз “Eftaliya ocean” меҳмонхоналар тармоғида ишлаши бизни беҳад қувонтирди. Негаки, энг замонавий ва ушбу соҳада юксак тажрибага эга жамоа билан меҳнат қилиш алоҳида аҳамиятга эга.

Нонуштадан сўнг, биз ҳамкор компаниянинг кадрлар бўйича мудири Айла хоним билан учрашув бўлиб ўтди. Самимий суҳбатдан сўнг, юртдошларимиз жойлашган ишчилар ётоқхонасини таништирди. Қарасак, хоналар шинам. Ҳар бир хона 2, 4, ва 6 кишилик қилиб тақсимланган. 2 кишилик хона оилавий ишчилар учун мўлжалланган бўлиб, бизнинг гуруҳда айнан оилавий келган юртдошларимиз хам бор эди. Уларга ана шундай хона берилди.
02.JPG
4 кишилик хоналарга эса қолган юртдошларимиз жойлашди. Ҳар бир хонада ҳожатхона, ювиниш хонаси бор. Ишчиларга 3 маҳал овқатланиш ташкил этилган. Айла хоним иштирокидаги учрашувда ишчилар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.
555.JPG
Хусусан, ишдан ташқари қўшимча иш учун хақ берилиши, ҳафтада бир кун дам олиш куни мавжудлиги, иш вақти каби мавзуларда батафсил жавоб олишди. Шундан сўнг юртдошларимиз ҳужжатлари расмийлаширилиши учун бош офисга бориши ва бугун мириқиб дам олиб, эртадан ишга тушиши айтилди.
666.JPG
Учинчи кун. Эрта тонгдан юртдошларимизнинг иш жойи ҳисобланмиш “Eftaliya Marin” меҳмонхонасига йўл олдик. Уларни бу ерда бевосита иш мудирлари билан танишув ва самимий суҳбати устидан чиқдик. Меҳнат муҳожирларимиз яна бир бор янги иш жойлари ва яратилган шарт-шароитлар борасида фикрлари билан ўртоқлашди. Уларнинг юзидаги табассумдан барчаси аъло даражада эканини пайқаш мумкин эди. Ҳамюртларимизга ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Шунинг билан сафаримиз ўз якунига етди. Аланя ҳақида кўп яхши таассуротлар қолди Жумладан, денгиз, Алания қалъаси... Бу ернинг ҳавоси тоза, табиати ниҳоятда гўзал экан. Шаҳар хусусида ҳам фақат илиқ гаплар тилга келади. Одамлари хушмуомала. Бизни ҳайратга солгани туризм соҳасида бу ерликлар катта тажрибага эга, ёшу қари меҳмонхона хизмати юксак даражада адо этиши бўлди.

Хуршид Далиев



Мавзуга оид