Минбар 345 22.05.2019 12:18:18

Қизамиқ эпидемияси ЮНИСЕФни хавотирга солмоқда

Қизамиқ эпидемияси ЮНИСЕФни хавотирга солмоқда

ЮНИСЕФ cўнгги пайтларда бутун дунё бўйлаб қизамиқ ҳолатларининг сони ортиб, бу таҳликали вазиятга бориб етгани ҳақида  огоҳлантирмоқда.

2019 йилнинг дастлабки уч ойида бутун дунё бўйлаб 110 мингдан ортиқ қизамиқ касаллиги тарқалгани ва бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда деярли 300 фоиз кўплиги ҳақида маълумот берди.

Қизамиқ хасталиги, айниқса, икки ёшдан ошган касалликка қарши эмланмаган болаларга юқади. Эмизикли болалар эса она сути орқали иммунитет ҳосил қилгани учун қизамиққа чалинмайди. Юққан тақдирда ҳам асоратларсиз кечади.

  Маълумотларга қараганда, бугунги кунда Мадагаскар ва Украинанинг аксар аҳолиси энг кўп тарқалган ҳудуд сифатида бу касалликдан азият чекди. 2019 йилда эса Исроил, Таиланд ва АҚШ каби эмлаш юқори даражада бўлган мамлакатларда ҳам пайдо бўлди.

Бизнинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган дунёмизда касалликлар чегаралар ва океанларни ниҳоятда катта тезликда кесиб ўтиб, юқори суръатларда тарқалиб кетяпти. Уларни буткул назорат қилиш ва олдини олишнинг имкони йўқ.
Қизамиқ — хавфли юқумли касаллик. Шунинг учун уни олдини олиш ва юқтирмаслик, организмда касалликка қарши иммунитет ҳосил қилдиришнинг ягона чораси бу — эмлашдир. Эмлаш даражаси паст бўлган нуқталарда эса бу касаллик авж олади.

Бундан ташқари, сифатсиз кўрсатилган тиббий ёрдам нафақат қизамиқ, балки бошқа эпидемияларнинг ривожланиб кетишига замин яратади. Қизамиқ туфайли ўлим кузатилган ҳолатларнинг қарийб 95 фоизи соғлиқни сақлаш инфратузилмаси изчил йўлга қўйилмаган ҳамда яшаш даражаси сифати паст бўлган мамлакатларга тўғри келиши аниқланган.

Қолаверса, турли можаролар, урушлар ва табиий офатлар бошқа соҳалар сингари тиббиётни ҳам заифлаштириб қўяди. Чунки нотинч ҳудудларда соғлиқни сақлаш ходимлари ўз вазифасини тўлиқ бажара олмайди. Ўз-ўзидан вакцина қилиш жараёни ҳам тўхтаб қолади. Шундай вазиятларда аҳоли зич жойлашган ерларда қизамиқ ривожланиб кетиши эҳтимоли юқори бўлади.
Масалан, Яман давлатида зиддиятли ҳолатлар келиб чиқишидан аввал, яъни, 2015 йилда қизамиққа чалиниш энг паст кўрсатичда эди. 2018 йилга келиб, бу мамлакат қизамиқ энг кўп тарқалаётган ҳудудлар қаторига қўшилди.

Венесуэладаги иқтисодий инқироз оқибатида унга қўшни бўлган Бразилияга кўплаб эмланмаган инсонлар кириб келди. Бу ҳолат эса Бразилияда қизамиққа қарши ишларнинг сезиларли даражада ошишига олиб келди. Масалан, қизамиқ 2017 йилда умуман кузатилмаган бўлса, 2018 йилда 10 мингдан ортиқни ташкил этган.

Шунингдек, информация ҳамда доимий алоқа касалликларни бартараф этишда муҳим роль ўйнайди. Қизамиққа қарши эмлаш жуда хавфсиз ва самарали экани кузатилган. Натижада бу касаллик туфайли юзага келиши мумкин бўлган 2000-2017 йилларда 21,1 миллионга яқин ўлимнинг олди олинган.

Бироқ айрим ота-оналар фарзандини қачон, қаерда, қандай қилиб ва нима сабабдан эмлаш кераклиги ҳақида чуқур маълумотга эга эмас. Умуман, аҳолининг барча қатламлари шу каби ахборотларга муҳтож. Улар эпидемия ҳақида хабардор эмаслиги, вакциналарнинг аҳамиятидан бехабарлиги оқибати ёки эмлашга қарши туриши вазиятни оғирлаштиради. Нотўғри маълумотларнинг тарқалиши эса ишончсизлик ва хавотирлиликни юзага келтиради. Мисол учун баъзи ота-оналар мунтазам эмлаш дастурига мувофиқ фарзандларини эмлашни кечиктиради. Айримлар эса бутун бошли вакциналардан воз кечиб қўя қолади. Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, Филиппин давлатида вакциналарга ишониш 2015 йилда деярли 93 фоизни ташкил этган. 2018 йилда эса 32 фоизгача тушиб кетган.

Эътибор беринг, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти болани эмланишга қаршилик ҳамда вақтида эмламасликни 2019 йилдаги соғлиқни сақлашга энг жиддий таъсир кўрсатувчи 10 та сабаблардан бири сифатида қайд этган. Яъни вакцинага нисбатан ишончсизликнинг юқорилиги ёки унинг сабабсиз кечиктирилиши қизамиқнинг эмидемия даражасида тарқалишига сабаб бўлди.
Вакцина қилинганлик юқори кўрсаткичларга эга бўлган мамлакатларда ҳам бу ҳолат кузатилди. Қизамиқ эпидемияси эса эмлатилмаган болалар ўртасида учради.

1998 йилда Қизамиқ, қизилўнгач ва қизилча билан эмлаш (ММР) билан аутизм ўртасидаги муносабатлар ҳақида кенг тарқалган ташвишли хабарлар Англияда эмлашни қисқартиришга олиб келди ва қизамиқнинг урчиб кетишига сабаб бўлди.
Бугунги кунда қизамиқ ҳамма жойда хавф туғдиради. Вакциналар эса болаларимиз ва жамоани ушбу ўта юқумли касалликдан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули ҳисобланади.                                                                                                                                           

 Наргиза ЮНУСОВА,
 Human.uz ахборот портали журналисти




Мавзуга оид