Минбар 399 20.05.2019 13:26:01

Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятга баҳо берди

Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятга баҳо берди

Жорий йил 13 майда Европа Иттифоқи (ЕИ) дунёда инсон ҳуқуқлари ва демократизация ҳолати ҳақидаги 2018 йил учун Йиллик ҳисоботни қабул қилди. Мазкур ҳисоботда ЕИнинг 2018 йилда флагман кампанияларидан бошлаб, инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигига бағишланган кампаниялар ҳамда БМТдаги “Инсон ҳуқуқларининг яхши тарихи” Ташаббуси ишга туширилишига қадар иштироки ва ҳаракатлари тўғрисида қисқача ахборот берилади. Ҳисобот Ўзбекистондаги демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича вазият ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган.

1. Демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича вазият ҳақида маълумот: Ўзбекистон раҳбарияти инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларни айрим муваффақият билан давом эттирди. ЕИнинг рўйхатидаги деярли ҳамма маҳбус озод этилди. Бироқ реабилитиция қилинмади — улар ўзининг эмин-эркин ҳаракатланиши, ишга жойлашиш имконияти ва ҳоказоларни чеклайдиган маъмурий чекловларга ҳалигача дуч келмоқда. Пахта терими давридаги мажбурий меҳнатга қарши чоралар (хусусан, бола меҳнатига барҳам бериш) Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва бошқа ҳамкорлар билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда.

Фуқаролик жамияти фаолларига илк бор мустақил мониторинг олиб боришга рухсат берилди ва унинг натижалари кенг доирадаги манфаатдор томонлар томонидан муҳокама қилинди. Фуқаролик жамияти ташкилотларига рўйхатдан ўтиш ва ҳисобот бериш қоидалари соддалаштирилди. Аммо уларнинг амалдаги рўёби ҳануз саволларни туғдирмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон диний эркинлик ва эътиқод масаласида “йўл харитаси”ни қабул қилди. Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича бир қатор қонунчилик мажбуриятларидан сўнг, айни пайтдаги масала ушбу мажбуриятларни бажаришдан иборатдир. Ҳукумат мамлакатда яшаётган фуқаролиги йўқ бўлган кишиларга фуқароликни бериб келаётгани жуда ижобий ҳодиса. Гарчи бу яхши ўсиш бўлса-да, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича умумий вазият янада яхшиланишни талаб этади. Инсон ҳуқуқлари бўйича муаммолар бир қанча соҳаларда, хусусан, фикрини эркин баён этиш, ахборот, дин, йиғин ва ассоциациялар масаласидаги чекловларда сақланиб қолмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон БМТнинг қийноққа қарши Конвенцияси Факультатив баёнини ратификация қилмади. Бу — жойларда қамоқда сақланаётганлар устидан самарали мониторинг тизимини яратишга имкон яратган бўларди. Албатта, бу борада бир қатор ижобий қадам ташланмоқда (масалан, қамоқхоналарда камералар ўрнатилмоқда, уларга тез-тез ташриф буюрилмоқда), бироқ мамлакатни инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича халқаро стандартларга яқинлаштириш учун янада дадил қарорлар зарур.

2. ЕИ ҳаракатлари — фаолиятнинг калит йўналишлари: ЕИ инсон ҳуқуқлари ва демократия бўйича Ўзбекистон билан муҳокамаларда қатнашади. Жумладан, ЕИ — Ўзбекистон Кенгаш ҳамкорлиги ва Қўмита ҳамкорлиги, парламент ҳамкорлиги Қўмитаси, адлия масалалари, ички ишлар ва бошқа масалалар бўйича Қўмиталар ҳар йили учрашишади. Шу билан бирга, Европа парламентининг ташқи ишлар бўйича Қўмитаси ва Марказий Осиё/Монголия делегацияси, шунингдек, Ўзбекистонга масъул бўлган ишчи гуруҳ Кенгаши мамлакатга самарали ташрифларни буюрди. Муҳокамалар кенг қамровли масалаларни, хусусан, иккала томон кўтарган қийин масалаларни ҳам қамраб олди ҳамда конструктив ва дўстона руҳда кечди. ЕИ баёнот, нутқ, интервью, расмий ва норасмий қадамлар билан чиқиш қилаётиб, ўзининг ҳадикларини билдиришда давом этди ёки позитив ҳодисаларни тилга олди. Бундан кўзланган мақсад Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқларини тўла ҳурмат қилишини таъминлашга ундашдир. Ўзбекистондаги ЕИ делегацияси ўзбек омбудсмани ва инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан яқин алоқани қўллаб-қувватлади. Пахта терими вақтида мажбурий меҳнатга баҳрам бериш ЕИ учун бирламчи бўлиб қолади; бу Халқаро Меҳнат Ташкилоти ҳамда бошқа манфаатдор томонлар томонидан мунтазам ва синчиклаб назорат қилинмоқда.

3. ЕИ билан иккитомонлама ўзаро сиёсий муносабат. Умуман олганда ЕИнинг Ўзбекистон билан алоқаси кенгайди, чуқурлашди ва янада конструктив бўлди. Буни иккала тараф қадрлайди. Натижада кенгайтирилган ҳамкорлик ва шерикчилик ҳақидаги янги Келишувга асосан, музокаралар 2018 йил ноябрь ойидан бошланди. Бу — Ўзбекистон Бутунжаҳон савдо ташкилоти ва Умумий преференциялар схемаси (ВСП+)га аъзо бўлишга иштиёқ билдирган пайтга тўғри келди.

4. ЕИнинг молиявий иштироки: ЕИ ривожланиш мақсадида ҳамкорлик Инструменти (DCI), Барқарор кўмаклашиш ва дунё Инструменти (IcSP) ҳамда деморкатия ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа инструменти (EIDHR) орқали молиялаштириладиган лойиҳаларга молиявий ёрдам кўрсатишда давом этди. Ўзбекистондаги ижобий ҳодисаларни акс этириш мақсадида санаб ўтилган Инструментлар охиргисининг бюджети 50 фоизга оширилди. 2018 йилда Европа Иттифоқи EIDHR “Фуқаролик жамияти тараққиёти иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тараққиётида” ва “Аёллар ҳимояси ва бандлиги орқали уларнинг ҳуқуқлари тараққиёти” номли молиялаштирадиган лойиҳаларини ишга туширди. Шу билан бир қаторда, “Ўзбекистондаги заиф болалар ҳимояси механизмини яхшилаш — Ўзбекистондаги SOS болалар қишлоғи” лойиҳасини амалга оширишни давом эттирди, “Заиф эркак ва аёллар ўз ҳуқуқларидан фойдаланишига кўмаклашиш” лойиҳасини муваффақиятли тарзда якунлади. Ривожланиш мақсадида ҳамкорлик Инструменти (DCI) мамлакатдаги болалар мажбурий меҳнати бўйича четдан мониторингни молиялаштиришни тўхтатгани йўқ. Европа Иттифоқи БМТ Тараққиёт Дастури, ЮНИСЕФ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Жаҳон банки билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйди.

5. Кўп томонлама контекст. Ўзбекистон 2018 йил майда Универсал даврий шарҳ (УПО) да конструктив иштирок этди ва 212 таклифдан 201 тасини қабул қилди. Ўзбекистон ҳукумати Венециан комиссияси ҳамда Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюрога 2019 йилги сайловлар учун ўзининг сайлов кодексини тақдим қилди. Ушбу масала юзасидан у 2018 йил октябрда хулоса олган эди. ЕИ мазкур тавсиялар қаторида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюронинг мамлакатдаги президент сайловлари бўйича илгари берган тавсияларни ҳам қатъий маъқуллайди. Ўзбекистон инсоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюрода ўлчанишини амалга ошириш тўғрисидаги мажлисда фаол қатнашди.

Ҳукумат, шунингдек, халқаро ноҳукумат ташкилотлар, жумладан, Human Rights Watch, Amnesty International, инcон ҳуқуқлари бўйича Халқаро шериклик, сайлов тизимлари Халқаро фонди, Ўзбек-немис форуми, Халқаро қамоқ ислоҳоти ва бошқалар билан биргаликда ишлади. Битта халқаро мустақил оммавий ахборот воситаси (“Америка овози”) мамлакатда аккредитациядан ўтди.

2018 йил ноябрда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларациясининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан ижобий ташаббусга — Осиё форумини ўтказишни илгари сурди. Бўлғуси тадбирдан янада фаол ва интерактив иштирок билан фуқаролик жамияти субъектлари ютишади.


Мавзуга оид