Лойиҳалар 294 06.09.2019 17:11:26

Матонатли мусаввир ҳикояси

Матонатли мусаввир ҳикояси

Human.uz портали водий сафарида Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Чимён қишлоғида яшовчи рассом Шухрат Ўринбоев ҳонадонида меҳмон бўлди.

Қаҳрамонимизнинг ижод хонасига кирар экансиз, у ердаги ижод намуналарини кўриб, ҳайратингиз ошади. Чунки Шухрат Ўринбоев 1-гуруҳ ногирони   бўлиб, қўлсиз ва оёқсиз ҳолатида шундай чиройли санъат асарларини чизгани ажабланарли ҳолат.photo_2019-09-06_19-00-08 (2).jpg“Мен саккизинчи синфгача мактабга чиқмаганман. Кўчага кўп чиқмаганимданми менинг борлигимни ҳам кўпчилик билишмас эди. Уйда иккала опам дарсларини тайёрласа, улардан менга ҳам ўргатишларини сўрардим ва улардан ёзиш-чизишни ўрганганман. Расм чизишга қизиқиш шу пайтлардан бошланган. Ўша пайтларда фақат уйда ўтирганим учун доим расм чизардим”, - дейди Шухрат Ўринбоев ўзининг ёшлик йилларида ҳақида гапириб.photo_2019-09-06_19-00-09.jpgУ кейинчалик ўрта мактабга ўқишга киради. Мактабни тамомлаб, Фарғона давлат университетининг Тасвирий санъат йўналишига ўқишига қабул қилинади. Ўқишни тамомлагандан кейин ўзи ўқиган мактабда ўқувчиларга дарс беришни бошлайди ва ҳозирги кунда ҳам у ерда фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Шуҳрат Ўринбоев оилали, икки фарзанднинг отаси. “Иккала ўғлим жуда ҳам шўх. Катта ўғлим нимага бундайсиз, деб сўрамайди. Лекин кичкина ўғлим “нимага қўл-оёғингиз нимага бундай”, савол бериб туради. Бир куни ижод хонамга кириб келди ва овқатга тушишимни айтди ва кўнглимни кўтариш учун ёнимга келиб қулоғимга: “Дада, юринг, овқатингизни енг, кўп-кўп овқат есангиз, қўлингиз билан оёғингиз бизникига ўҳшаб ўсиб чиқади”  деб айтди”, дейди қаҳрамонимиз.photo_2019-09-06_19-00-12.jpgИшга қандай қилиб бориб келиши ҳақида сўраганимизда оёқларига протез кийиб боришини айтди. Лекин ҳозирда 2001 йилдан буён фойдаланиб келган протези анча эскириб, пастки қисми емирилиши натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолибди. 

“Бир нарсани кўп ўйлаяпман ҳозир. Протезим анча эскириб, таги емирилиб қолди. Шу йилни охиригача бора оладими-йўқми, билмайман. Протезсиз на ишга ва бошқа юмушларимга бора олмай қоламан” дейди у. Янги сотиб олишга маблағи йўқлиги учун буни кўп ўйлаб, сиқилаётганини яширмади.

Суҳбат мобайнида унга нисбатан бўлган ноҳақлик ҳолатлари ҳақида ҳам гапириб ўтди. У: “Бизни қишлоқда газ йўқлиги учун қишда кўмирдан фойдаланамиз. Бир куни туман ҳокими қўнғироқ қилиб, “қўмир сўраганмидингиз”, деди. Мен унга сўраганимни айтдим. “Келиб, олиб кетинг”, деганди. Мен ҳозир бориб олишга шароитим йўқлигини айтдим. Бўлмаса, биз ўзимиз олиб бориб берамиз, дейишди. Кейин ишга кетганимда уйга келиб бувимга 500 кг кўмир олдим, деган қоғозга имзо қўйдириб кетишибди. Лекин уйга иккита қопда 50 кг кўмир бериб кетишганди”, дейди Шуҳрат.

Суҳбатни батафсил томоша қилинг:


Мавзуга оид