Сайлов-2019 314 15.11.2019 10:32:33

Республика Марказий сайлов комиссияси депутатлар рўйхатини тасдиқлади

Республика Марказий сайлов комиссияси депутатлар рўйхатини тасдиқлади

Марказий сайлов комиссияси текшириш якунларига кўра ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 14-моддасига мувофиқ, сайловда иштирок этувчи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган мажлисида эълон қилди . 

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматининг маълум қилишича, рўйхатга олинган 750 номзоднинг барчаси олий маълумотли. Шулардан 310 нафари ёки 41,3 фоизи хотин-қизлардан иборат. Бу 2014 йилнинг декабрида ўтган сайловлардагидан қарийб 10 фоиз (31,8) кўпдир. Номзодлар орасида ҳуқушунослар - 6,9, иқтисодчилар – 19,1, шифокорлар – 12,4 фозини ташкил қилади. Депутатлик мандати учун 22 фан доктори ва 52 фан номзоди кураш олиб боради. Номзодлар орасида навқирон авлод вакиллари сезиларли даражада кўпайган 25-40 ёшлар орасидагилар – 32,2 фоизни ташкил қилади.
  
Рўйхатга олинган депутатликка номзодларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетовнинг вазирлик томонидан Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.


Мавзуга оид