Сайлов-2019 236 14.11.2019 13:18:40

Тадбиркор: “Қачонгача идорама-идора сарсон юрамиз?”

Тадбиркор: “Қачонгача идорама-идора сарсон юрамиз?”

Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Озодбек Пласт” МЧЖ раҳбари М.Жўраева тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш мақсадида “Дўрмон” қишлоғидаги “Кумушкон” массиви ҳудудида иккиламчи полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш цех очмоқчи бўлган.

Шу боис 2017 йил 8 сентябрь куни туман Архитектура ва қурилиш бўлимидан 02-07/1569-сонли, 12 сентябрда Кармана ЭТК электр таъминотидан 4/5348-сонли ҳамда жорий йилнинг 13 сентябрь куни туман газ таъминоти филиалидан 76-сонли техник шартни ҳам олган. Бироқ ҳалигача лойиҳа тасдиқланмаган.

“Мана, жорий йил тугашига ҳам оз фурсат қолди. Бизнинг ишимиз ҳалигача ҳал этилгани йўқ. Ҳатто, туман телекомуникациялар бўлимидан ҳам техник хулоса олдик. Албатта бунинг учун яхшигина сарф-ҳаражат ҳам қилдик. Масалан, биргина Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасидан техник шартнома олиш учун 2 млн 583 600 сўм сарфладик. Туман кадастр бўлимига келганда эса масала ечилмасдан қолди”, — дейди М. Жўраева.

Ушбу ҳолатни ўрганган Кармана туман O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари туман кадастр бўлимига сўров юборган. Туман кадастр бўлими раҳбари эса на мурожаатга ечим топган, на депутат сўровига жавоб берган. 

Ўйлаймизки, мутасаддилар тадбиркорга амалий ёрдам беради ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати


Мавзуга оид