Сайлов-2019 346 07.11.2019 09:54:40

Шерзод Қудратхўжаев: “Биз ҳам зарба еганмиз, лекин умидни бой бермадик”

Шерзод Қудратхўжаев: “Биз ҳам зарба еганмиз, лекин умидни бой бермадик”

“Америка овози” журналисти Навбаҳор Имамова Ўзбекистондаги бўлажак сайловлар хусусида, умуман бугунги сиёсий муҳит ҳақида суҳбат-интервью тайёрлади.

ВАШИНГТОН — ТОШКЕНТ. Халқаро ҳамжамият, Ўзбекистоннинг дунё бўйлаб сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлари ва шериклари, яқинлашаётган парламент сайловлари республикадаги сиёсий ислоҳотлар натижасини кўрсатадиган жараён бўлади, деган умидда. Икки муҳим омил эътиборда бўлади: мамлакатнинг сиёсий жиҳатдан қанчалик ўзгаргани ва оммавий ахборот воситалари бугун қанчалик эркин ва профессионал экани.

Шерзод Қудратхўжаев, Марказий сайлов комиссияси аъзоси, шунингдек, медиа арбоб — Халқаро Пресс Клуб раиси ҳамда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори.

"Америка Овози" Вашингтондан Тошкент билан боғланиб, Қудратхўжаевни суҳбатга тортар экан, мамлакатнинг кечаги ва бугунги кунини қамровчи саволларни ўртага ташлади:

— Ҳам журналистсиз, ҳам Марказий сайлов комиссияси аъзоси. Ким томондасиз? Бетарафман десангиз, ишониш қийин бўлади, айниқса, хорижлик экспертлар ва кузатувчилар манфаатлар тўқнашуви эмасми дея саволга тутиши аниқ.

— Сайловда одамларни фаол бўлишга ундаб ёзган постларингизда, масалан, "Фасебоок"да, маданиятли бўламан деб қизғин баҳслардан қочманг, дея ундайсиз. Лекин Ўзбекистонда ОАВда қаерга қараманг, маданият ва маънавият тарғиботи авжида. Ўзбеклик ва ўзбекона қадрият ва маданият нима экани ҳақида ваъз ўқийдиганлар талай. Одамлар кимга қулоқ тутсин? Кимга эргашсин?

— Ўзбекистондаги ҳозирги динамикага қараб, сиёсий жиҳатдан анча ибтидоий муҳит бу, дея таҳлил қилиш тўғрими, сизнингча?

— Сиз олдинги раҳбариятда ҳам матбуот ва тарғибот ишларида жонбозлик кўрсатгангиз. Ўша жараёнларда пишгансиз, кўп жиҳатдан. Нега сизга янгича ўйлайдиган, прогрессив ва айнан сайлов комиссияси фаолиятида ва натижаларни ҳисоблаб беришда ишончли одам деб қарашимиз керак?

— Ўзбекистонда том маънода мухолифат йўқ ва бутун тузум реал оппозициядан қўрқади ва унга ҳеч қачон йўл бермайди, деганлар кўп. "Америка Овози" билан мулоқотларда чет элдаги тан олинмаган мухолифат буни доим эслатади. Жавоб борми бунга Тошкентдан?

Шерзод Қудратхўжаев Ислом Каримов даврида президент ахборот хизматида ишлаган, шунингдек, ҳозирги раҳбар Шавкат Мирзиёев бош вазирлик пайтида унинг матбуот котиби бўлган.

Суҳбатда Қудратхўжаев "оқ қарға" бўлган пайтларини эслаб, ўзига хос мураккаб сиёсий жараёнларда чархлангани ва мустақил фикрлашга урингани учун жазоланган даврлари бўлгани хусусида тўхталди.

Унинг таҳлилича, бугунги Ўзбекистонда мухолифат бор. Мухолиф фикрлар ва овозлар ҳозирги сиёсий муҳокамаларда тез-тез қулоққа чалинади ва қарорларга ўз таъсирини ўтказмоқда, деб ҳисоблайди Қудратхўжаев.

"Мустақилликнинг илк йилларидаги мухолифат бошқа эди, ҳозирги мухолифат бошқа", — дейди у. Одамлар ва талаблар ҳам ўзгарган, дея қўшади Қудратхўжаев.

Арбоб назарида, сиёсий оппозиция сифатида майдонга чиқаётган авлод бор ва у чет элдан эмас, мамлакатнинг ўзида табиий равишда ўсиб келаётган тоифа.

Қудратхўжаев — шу пайтгача мухолифат билан боғлиқ саволга эфирда тўғридан-тўғри жавоб берган илк расмий.

Олдинги раҳбар Ислом Каримов даврида тизимда хизмат қилганларнинг ҳам ўз дарди, кечинмалари ва замон хусусида қиёсий таҳлиллари бор. Улар ҳам ўзини тушунтиришга ҳақли. Виждон, ирода, тамойил ва шартлар ҳақида гап кетганда, нафақат эркинлик йўқ деб хорижга кетганларни ёки ҳукуматнинг нафратига учраб эзилганларни, балки ичкаридаги тор сиёсий муҳитда тер тўкиб, унга бардош берганларни ҳам эшитишимиз керак. Қудратхўжаев - улардан бири. Президент Каримов ахборот хизматида ишлаган. Ҳозирги раҳбар Шавкат Мирзиёев у пайтда бош вазир эди. Қудратхўжаев унинг матбуот котиби ҳам бўлган.

Ўтмиш ва ҳозирги кун ҳақида "нима учун" деган саволни берар эканмиз, Қудратхўжаев cингари юқори поғоналарда ва раҳбарлар ёнида фаолият юритган мутахассис кеча ва бугунни оқ ва қора рангларда кўрмаслик кераклигини эслатади. Асосий фарқларидан бири, дейди суҳбатдош, ҳозирги Ўзбекистонда у маҳаллий ва чет эл ОАВлари билан бу ва бошқа долзарб масалаларни бемалол гаплаша олади.

Интервьюни томоша қилинг.


Мавзуга оид