Сайлов-2019 292 05.11.2019 12:00:00

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси IX Съезди: рақамлар, натижалар, режалар...

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси IX Съезди: рақамлар, натижалар, режалар...

2019 йил 5 ноябрь.
Тошкент шаҳридаги муҳташам Hayat Regency Tahkent меҳмонхонаси. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати–Ўзбекистон Либерал-демократик партияси делегатлари IX Съездга йиғилишди.

Навбатдаги съезд партиянинг ўтган 5 йил мобайнидаги фаолияти сарҳисоби, яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган режалар, бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар муҳокамасига бағишланди.
photo_2019-11-05_10-35-45.jpg Делегатлар партиянинг 2014 йилда эълон қилинган сайловолди дастури ижросини кўриб чиқишди.

Рақамлар:
Тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватловчи партия хусусий бизнес вакилларининг хоҳиш-истаклари акс этган 40 га яқин қонуннинг қабул қилинишида фаол иштирок этган.

Парламентдаги партия фракцияси аъзолари 90 га яқин қонун лойиҳалари ишлаб чиқишда ташаббус кўрсатган.

Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига жами 427 та депутатлик сўрови юборилган, шундан 340 тасига жавоб олинган.

O‘zLiDeP фракцияси ташаббуси билан жами 6 марта «Ҳукумат соати» ўтказилган ва бир қатор вазирликлар раҳбарларининг ахборотлари эшитилган.
photo_2019-11-05_10-35-47.jpg Ўтган йиллар давомида депутатлик гуруҳлари томонидан 11 057 маротаба эшитувлар, 44 035 та депутатлик сўрови, 2290 та назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди. Маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссияларига 5000 га яқин таклиф киритилди. Уларнинг 4730 тадан ортиғи сессияларда кўриб чиқилган бўлса, 2829 таси юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Партия аъзолари сони 5 йилда қанчага ўсди?
2015 йилда партиянинг бошланғич ташкилотлари 9329 тани ташкил этган бўлса, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра уларнинг сони 12 723 тага етди. Партия аъзоларининг сони 248 379 нафардан 754 820 нафарга етди.

Халқ билан мулоқот. Натижалар
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мазкур жараёнда қарийб 180 мингта хонадонга кириб борилди ва юз минглаб инсонлар, тадбиркор ва фермерлар билан бевосита мулоқот қилинган.

Турли партиявий лойиҳалар, очиқ мулоқотлар натижасида мингга яқин хотин-қизлар, ёшлар ўз бизнесларини йўлга қўйишди ва бу орқали 10 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.
photo_2019-11-05_11-38-46.jpg Келгуси беш йилликдаги устувор вазифалар.
-Қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яратиш,
-хусусий мулк ҳуқуқ ва кафолатларининг ишончли ҳимояланишини таъминлаш,
-тадбиркорлик ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни олиб ташлаш,
«Бизнесни юритиш», глобал рақобатбардошлик, инновациялар, саноатнинг рақобатбардошлиги индекслари бўйича дунёнинг етакчи 50 та мамлакати қаторидан Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш,
-етакчи халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларни кенгайтириш.

Шунингдек, партия маҳаллий тадбиркорлар ва инвесторлар учун тушунарли бўлган ягона Инвестиция ва Тадбиркорлик кодексларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ғоясини илгари сурмоқда.
photo_2019-11-05_13-40-53.jpg Партия қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва жадал ривожлантириш борасидаги истиқболли вазифалар доирасида мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 2035 йилгача 4 баравар ошириш ва фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари экин майдонлари самарадорлигини таъминлашни ҳам режалар қаторига киритди.

Қишлоқ аҳолиси ўртасида “Томорқа ер участкаси – қўшимча даромад манбаи!” шиорини кенг тарғиб қилиш, агросаноат тизимига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича ер эгаларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳияда эътибор қаратилади.

Партиянинг Съездида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди, делегатлар томонидан партиянинг Сайловолди дастури тасдиқлаб олинди.
photo_2019-11-05_11-37-31.jpg Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатилди.


Мавзуга оид