Сайлов-2019 85 04.11.2019 15:45:19

O’zLiDeP вакиллари Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар билан учрашди

O’zLiDeP вакиллари Россияда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар билан учрашди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши вакиллари Москва шаҳрида бўлиб қайтди.

Бу ерда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар ва вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз билан бўлиб ўтган учрашувларда Сайлов Кодекси ҳамда O’zLiDePнинг сайловолди дастури хусусида алоҳида маълумотларни тақдим этган.

Шунингдек партия 31 октябрь куни Россия Халқлар Дўстлиги Университетида тахсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан ҳам учрашган.

— Бухоро шаҳрида туғилганман. Келгусида ер кадастри соҳаси бўйича мутахассис бўлиб етишмоқчиман. Россияда бу борада етарли тажриба бўлганлиги боис, айнан шу олий даргоҳини танладим, — дейди Бахтиёр Зарипов. Ўқишни якунлаб, албатта Ўзбекистонга, яъни Бухорога қайтиш ниятидаман. Партия вакиллари, сенаторлар бизга Ўзбекистондаги барча янгиликлар ҳақида батафсил гапириб беришди. Ҳақиқатдан ҳам республикамизда кейинги уч йил ичида жуда кўп ўзгаришлар рўй бермоқда. Мен ҳар йили ёзги таътилга Бухорога борганимда буни сезаяпман.O’zLiDePнинг сайловолди дастури ҳам яхши тузилган экан. Асосий эътибор ёшлар муаммоларига қаратилган. Мен албатта 22 декабрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида очиладиган сайлов участкасига бориб, ўз фуқаролик бурчимни бажараман ва муносиб номзод учун ўз овозимни бераман.

Маълумот ўрнида, мазкур олий даргоҳда 157 давлатидан ҳозирги вақтда 32 мингдан ортиқ талабалар билим олаётган бўлса, шундан минг нафарга яқинини ўзбекистонлик йигит қизлар ташкил этади.


Мавзуга оид