Сайлов-2019 401 16.10.2019 14:34:13

O‘zLiDeP Чирчиқ шаҳрида тарғибот тадбири ўтказди

O‘zLiDeP Чирчиқ шаҳрида тарғибот тадбири ўтказди

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” номли тарғибот тадбири ўтказилди.

Дастлаб, ёшлар ўртасида спортнинг стол тенниси, волейбол, баскетбол, мини футбол ва бошқа турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада ғолиб бўлган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
01.JPG 05a.JPG Шундан сўнг, электорат вакиллари тадбиркор ва ишбилармонлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида “Кимёгарлар” маданият саройида тарғибот тадбирининг асосий қисми бошланди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – турли акциялар ва таниқли санъаткорларни жалб қилган ҳолда O‘zLiDeP ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборат бўлди.
002.jpg Тадбирда сўз олганлар жорий йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини айтиб, бу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини таъкидлашди. Партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга қисқача маълумот берилди.

Қайд этилганидек, партия қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк ҳуқуқ ва кафолатларининг ишончли ҳимояланишини таъминлаш, тадбиркорлик ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни олиб ташлаш, “Бизнесни юритиш”, глобал рақобатбардошлик, инновациялар, саноатнинг рақобатбардошлиги индекслари бўйича дунёнинг етакчи 50 та мамлакати қаторидан Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш ва етакчи халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларни кенгайтиришнинг истиқболларига қаратилган аниқ вазифаларни қамраб олган.
02.JPG Тадбир давомида O‘zLiDeP хусусий мулк ҳуқуқ ва кафолатларининг ишончли ҳимояланишини таъминлаш, табдиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни олиб ташлашга қаратилган, тадбиркорлар ва инвесторлар учун тушунарли бўлган Инвестиция ва Тадбиркорлик Кодексларини ишлаб чиқариш ва қабул қилиш ғоясини илгари сураётгани таъкидланди.
03.JPG O‘zLiDeP сиёсий платформасида ўз аксини топаётган масалалардан бири 2020 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш (сервис) иқтисодиётини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишдир. Айни соҳадаги муҳим йўналиш Ўзбекистонни жозибали жаҳон туризми марказига айлантириш, мамлакатни дунёнинг сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган 10 та давлатлари қаторига киритишдан иборат.
04.JPG “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тарғибот тадбири ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда очиқ майдонда ўтказиляпти. Зеро, партия сайловолди тарғибот тадбирларини зерикарли, бир томонлама маъруза шаклида ташкил этиш амалиётидан воз кечиб, эркин мулоқот тарзида ўтказилмоқда.
05.JPG Тарғибот тадбирида миллатимиз фахри ва ғурури, партия фаоллари, таниқли тадбиркорлар сўзга чиқиб, O‘zLiDePни амалий ишлар партияси эканини эътироф этишди.
007.JPG 06.JPG Машҳур эстрада хонандаларининг чиқишлари эса иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.


Мавзуга оид