Суриштирув 275 17.10.2019 14:36:22

Блогер Дима Қаюм билан боғлиқ ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари бошланди

Блогер Дима Қаюм билан боғлиқ ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари бошланди

2019 йилнинг 16 октябрь куни “Telegram” мессенджерининг бир нечта каналларида “Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча Риштонда уюштирилган самосуд ҳолати” сарлавҳали хабар тарқалган эди. Бу ҳолат юзасидан ИИВ расмий маълумот берди.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йил 15 сентябрь куни Дима Қаюм таҳаллусида блогерлик қилаётган шахснинг Риштон туман ИИБга қилган мурожаати рўйхатга олинган. 

Ҳозирда Риштон туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан ҳолатда иштирок этган аёллар билан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати


Мавзуга оид