Суриштирув 156 09.09.2019 16:26:36

Тошкент вилоятида ЙПХ инспекторлари 1 кг дан ортиқ марихуана гиёхванд моддасини ушлашди

Тошкент вилоятида ЙПХ инспекторлари 1 кг дан ортиқ марихуана гиёхванд моддасини ушлашди

Жорий йилнинг 31 август куни Пискент туманида хизмат олиб бораётган Тошкент вилояти ИИББ Пискент тумани ЙҲХБ катта инспекторлари сержант Илхом Шарипов ва сержант Сайфуддин Гултоевлар давлат рақам белгиси 01 Z 647 EB бўлган қора рангли Матиз русумли автомашинани тўхтатиб, шубхали кўринганлиги сабабли автоуловни холислар иштирокида кўздан кечиришган вақтида, автоуловнинг олд ўриндиғида ўтирган 1989 йилда туғилган Г.М га тегишли бўлган қора рангли полителин пакетга ўралган ўткир хидли, нам холатдаги гиёхванд модда ўсимлигига ўхшаш ўсимликнинг барглари борлиги аниқланиб, ушбу ўсимлик барглари далилий ашё сифатида олиб қўйилган.

Судга оид кимёвий экспертизасининг 769 сонли хулосасига кўра ушбу ўсимлик баргларида фаол гиёхванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган МАРИХУАНА моддаси эканлиги аниқланди. Марихуананинг оғирлиги 1010 грамни ташкил этди.

“Марихуана” Ўзбекистон Республикасида “Тақиқланган гиёҳванд воситалари” туркумига киради.

Ушбу жиноятни фош этган Тошкент вилояти Тошкент вилояти ИИББ Пискент тумани ЙҲХБ катта инспектори И.Шарипов ва инспектор С.Гултоевлар Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати Хавфсизлиги Бошқармаси томонидан пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Матбуот бўлинмаси бошлиғи
лейтенант Аскаров Р.Р


Мавзуга оид