Суриштирув 149 07.09.2019 20:42:28

Кўзи ожизлар жамияти дам олиш маскани нега бошқаларга бериб юборилди?

Кўзи ожизлар жамияти дам олиш маскани нега бошқаларга бериб юборилди?

Human.uz таҳририятига келиб тушган навбатдаги мурожаат Фарғона вилояти Фарғона туманида яшовчи Кўзи ожизлар жамияти вакилларидан бўлди. 

Маълум бўлишича, 1990 йилда Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти ўз маблағлари эвазига Шоҳимардон қишлоғида жойлашган дам олиш масканини сотиб олган. 2010 йилгача бу ер жамият аъзолари ва бошқаларга самарали хизмат қилиб келган.
 
2010 – 2017 йилларда чегара билан боғлиқ муаммолар сабаб, масканга бориш имкони бўлмаган ва натижада қарий қаровсиз қолган. Албатта, бу ҳолат жамият билан боғлиқ бўлмаган муаммо ҳисобланади.

2018 йилда чегарадаги муммолар қисман ҳал этилгандан сўнг, яна бу ерга кўзи ожиз ногиронларни юбориш бошланган. Ўтган 7 йиллик давр мобайнида у ер қаровсизлиги ва молиялаштирилмаганлиги учун таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди.

2018 йилнинг январ ойида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ дам олиш маскани қаровсиз қолиб кетганлигини сабаб қилиб, бошқа бир тадбиркорга ўтказиш таклифини берган ва ҳужжатларни расмийлаштириш бошлаб юборилган. Жамият аъзолари ҳам объектни сақлаб қолиш мақсадида бир неча идораларга мурожаат қилишган. 

Дам олиш маскани ҳар йили 300 дан ортиқ кўзи ожизга хизмат қилиб келган. Муаммо шундаки, шу вақтнинг ўзида ҳокимлик вакиллари у ерга бориб, бир неча марта ҳатлов ўтказишган. Лекин у ердаги мулкдорни бирор марта на ёзма , на оғзаки  бундай ҳатловдан хабардор қилмаган. Натижада у ерни бўш турган объект сифатида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига кўра, фаолият кўрсатмаётган ва фойдаланилмасдан турган объектлардан тадбиркорларга бериш кўзда тутилган эди. 

Айтишларича, қарор талаблари тўғри амалга оширилмади. Фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий таркибдаги идоралараро комиссиялар ишни тўлиқ ўрганмаган. Қарорга кўра, мавсумий ишлайдиган корхона ва ташкилотлан бундан мустасно эканлиги белгилаб берилган. Идоралараро комиссиянинг хулосаси билан Кўзи ожизлар жамиятига нисбатан жарима тўлаш мажбурияти юкланган.

Муаммо юзасидан жамият бир неча давлат идораларига мурожаатл қилган. Аммо ҳанузгача муаммонинг ечими топилмай қоляпти.


Мавзуга оид