Ўзбекистон 81 15.11.2019 18:22:31

“Осиё Тараққиёт Банки" давлат хизматларининг ўзбек моделини Осиё мамлакатлари орасида оммалаштиришга ёрдам беради

“Осиё Тараққиёт Банки" давлат хизматларининг ўзбек моделини Осиё мамлакатлари орасида оммалаштиришга ёрдам беради

Ўзбекистон Республикаси давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими хорижий ҳамкорлар ичида қизиқишни уйғотишда давом этмоқда, деб ёзади ДХА Матбуот хизмати.

Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шиксин Чен Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази билан танишган. Шунингдек, электрон навбат тизими, баъзи давлат хизматларини олиш жараёнлари тақдим этилиб, Марказ ташриф буюрувчилари қулайлиги учун ўзидаёқ жойлашган болалар ўйин майдончаси ҳамда кафега экскурсия ўтказилган.
b7a0b4c923700f0af09d92cc00098fcf.jpg 42b19f1e4b268a3d7552dc26d64d7658.jpg 3ceccc205df84c73ba33c41026d9a72d.jpg Шиксин Чен давлат хизматлари марказларида “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти хорижий инвестицияларни жалб қилишда муҳим воситалардан эканини, қўшимча пул ва вақт сарфламасдан, бизнесни муваффақиятли бошлаш ва юритиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг аксариятини олиш мумкинлигини қайд этган.

"ОТБ вакиллари давлат хизматларининг юқори даражаси ва сифатидан мамнун бўлишди. Уларнинг фикрига кўра, Осиёнинг бошқа давлатлари Ўзбекистонга келиб, ушбу хизматни кўрсатиш сирларини ўрганишлари мумкин. Бунда Осиё тараққиёт банки ёрдам беради", дейилади хабарда. 


Мавзуга оид