Ўзбекистон 169 12.11.2019 15:07:13

Тошкент вилояти йўлларида янги йўл белгилари ўрнатилди

Тошкент вилояти йўлларида янги йўл белгилари ўрнатилди

Ижтимоий тармоқларда йўл четларига турли хилдаги чиқиндиларни ташлаб кетаётганлар тўғрисида тез-тез тилга олинмоқда. Йўлларни ифлослантириш экологик ҳолатга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Юртимизга келаётган хорижликларда салбий фикр уйғотади.

Мана шуларни инобатга олган ҳолда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорлигида Тошкент шахри ва Бўстонлиқ туманларини боғловчи 4 Р 12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобил йўллари ёқасига тажриба тариқаси чиқиндилар ташлаш учун 4 та жой ажратилиб, махсус чиқинди қутиси билан жиҳозланди. Хайдовчилар бундан хабардор қилиш мақсадида 6.15 “Чиқинди йиғиш” йўл белгиси ўрнатилди.

photo_2019-11-12_17-09-30.jpg

Маълумот ўрнида, автотранспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 123-моддасига асосан ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва бу ҳуқуқбузарликка нисбатан кодекс талаблари асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисмидан бир баробаригача бўлган жарима белгиланган.


Мавзуга оид