Ўзбекистон 124 12.11.2019 15:06:07

Ўзбекистонда Британиянинг Сандерленд университети филиали очилишимумкин

Ўзбекистонда Британиянинг Сандерленд университети филиали очилишимумкин

Шу кунларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигидаги делегацияси Буюк Британияда иш сафари билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Буюк Британиянинг фармацевтика соҳасидаги тажрибасини ўрганиш билан бирга ушбу юртнинг етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашувлар уюштирмоқда, Қироллик фармацевтика жамияти раҳбарияти билан музокаралар ўтказмоқда.

Сафарнинг биринчи кунида Де Монфорт Университети вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув ўзаро Англашув меморандумининг имзоланиши билан якунланган эди.

Фармацевтика йўналиши бўйича Британиянинг илғор олийгоҳларидан саналмиш Сандерленд Университети раҳбарияти билан ўтказилган учрашув давомида мезбон томони ҳамкорлик олиб боришга катта қизиш билдирди ва Ўзбекистонда ўз филиалини очиш нияти ҳам борлигини айтиб ўтди. Учрашув якунида эса ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди.photo_2019-11-12_15-02-04.jpg

Европада янги турдаги дори воситаларини яратиш бўйича биринчилар қаторида турадиган Шотландиянинг Данди Университети вакиллари билан ҳам музокаралар олиб борилди. Томонлар фармацевтика йўналишида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш жараёнини такомиллаштириш борасида ўзаро келишувга эришиб, Ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Сардор Кариевнинг таъкидлашича, Данди Университети раҳбарияти Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилаётган фармацевтика кластери худудида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга сафари давом этмоқда.


Мавзуга оид