Ўзбекистон 48 09.11.2019 10:27:59

Сергелида ёнғин содир бўлди

Сергелида ёнғин содир бўлди

Кеча Тошкент шаҳар Сергели тумани 2-даҳасида жойлашган “Сергели кичик саноат зонаси” ҳудудида ёнғин юзага келган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:46 да қуршаб олиниб, соат 20:20 да тўлиқ бартараф этилган. Мазкур ҳодиса оқибатида ҳудуддаги “Магна-мебел” МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехи ва “Усефул-бизнес-груп” синтефон ишлаб чиқариш цехининг 1500 кв.метр майдонда томи ва ички қисмилари зарарланган. Объектнинг 15500 кв.метр майдони сақлаб қолинган.

Маълумот ўрнида, тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мавзуга оид