Ўзбекистон 67 08.11.2019 13:38:02

Талаба ва ўқувчилар гуруҳлари Давлат мадҳиясини куйлаш бўйича беллашади

Талаба ва ўқувчилар гуруҳлари Давлат мадҳиясини куйлаш бўйича беллашади

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидовнинг жорий йил 25 октябрь куни имзоланган 994-сонли буйруғи ижтимоий тармоқларда “айланмоқда”.
  
Буйруқда талаба ва ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш тўғрисида сўз боради.
  
Унга кўра, таълим муассасаларининг барча босқичи гуруҳларида дарс машғулотлари Давлат мадҳиясини жўр бўлиб куйлаш бошланади.
photo_2019-11-08_14-46-50.jpg Буйруқда талаба ва ўқувчиларга баҳо қўйишда давлат мадҳиясини куйлаш маҳорати ва малакасига ҳам қаралиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, санъат йўналишидаги таълим муассаларидан дирижёрлар жалб этилиб, талаба ва ўқувчиларга куйлаш маҳоратидан сабоқ берилади.

Буйруқда гуруҳлар ўртасида Давлат мадҳиясини куйлаш бўйича “Ватанимни мадҳ этаман!”, номли кўрик-танловини ўтказиш топшириғи берилган.


Мавзуга оид