Ўзбекистон 78 08.11.2019 12:04:59

Почтадан юборилган “марихуана” эгасига етиб бормади

Почтадан юборилган “марихуана” эгасига етиб бормади

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши билан боғлиқ қоидабузарликни фош қилишди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзлишича, фуқаролар Х.Н., Т.А. ва А.Ф.лар номига хориждан юборилган почта жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилганида, божхона декларациясида кўрсатилмаган, 150 дона таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситалари борлиги аниқланган.

Шунингдек, фуқаро У.Т. номига юборилган почта жўнатмасида 5 дона “Марихуана” ўсимлигининг уруғлари борлиги ҳам маълум бўлган ва ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Халқаро почта Конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.


Мавзуга оид