Ўзбекистон 254 19.10.2019 16:21:54

Нодавлат ташкилотлар сони иккитага кўпайди

Нодавлат ташкилотлар сони иккитага кўпайди

Ўзбекистон француз бокси “Сават” Ассоциациясини давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.Fransuz boksi Savat assotsiatsiyasi 902-son.jpgМазкур ташкилотнинг асосий мақсади Ассоциация аъзолари, Ўзбекистонда француз бокси билан шуғулланадиган ҳаваскор ва профессионал спортчилар, мураббийлар, мутахассислар, экспертлар ва ветеранларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдан иборат.

Француз бокси—“Сават” спорт тури 300 йилдан кўпроқ тарихга эга. 1924 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида расмий спорт турларидан бири бўлган ва у ҳозирги кунда Франциянинг давлат мероси ҳисобланади.

Шунингдек, Адлия вазирлиги Муассаса шаклидаги Муфтий Бабахановлар жамғармасини ҳам давлат рўйхатидан ўтказган.Muftiy Babaxanovlar jamg'armasi 903-son.jpgМазкур ташкилотнинг асосий мақсади Муфтий Бабахановлар сулоласи ҳамда юртимизнинг бошқа алломалари ва олимларининг илмий асарлари ва меросини, уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур ўрганиш ва асраш, уларни келажак авлодга етказиш бўйича вазифаларни амалга оширишга кўмаклашишидан иборат.


Мавзуга оид