Ўзбекистон 252 19.10.2019 12:45:15

Энди 100 АҚШ долларигача валютани паспортсиз олишингиз мумкин

Энди 100 АҚШ долларигача валютани паспортсиз олишингиз мумкин

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (http://lex.uz/docs/3802250) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 3029-3, 17.10.2019 й.) 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ доллари ва унгача бўлган миқдордаги нақд чет эл валютасини сотишда улардан паспорт талаб этилмайди.

Ҳозирга қадар миқдоридан қатъи назар нақд чет эл валютасини сотишда паспорт талаб қилинган.

Маълумот учун, резидент бу - Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс ҳамда Ўзбекистонда доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистонда турган жисмоний шахс.


Мавзуга оид