Ўзбекистон 238 16.10.2019 10:21:26

“Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичи қурилади

“Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичи қурилади

“Mening fikrim” веб-порталида яна бир мурожаат бўйича ваколатли органнинг ижобий қарори қабул қилинди. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти расмий телеграм канали маълум қилди.

Қайд этилишича, “Mening fikrim” веб-порталида 5 000 дан зиёд овоз тўплаган “Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичини қуриш ҳақида”ги мурожаат юзасидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг “Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор ва Кичик халқа йўли кўчалари кесишмасида пиёдалар учун ер усти йўл ўтказгичи қурилиши бўйича таклифни кўриб чиқиш тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди.
photo_2019-10-16_12-24-44.jpg Қарорда Чилонзор тумани Бунёдкор ва Кичик халқа йўли кўчалари кесишмасида пиёдалар учун ер усти йўл ўтказгичи қурилиши билан боғлиқ харажатлар бўйича тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Инвестиция дастурига киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш белгиланди.


Мавзуга оид