Ўзбекистон 104 16.10.2019 10:16:22

Хорижий инвесторларга яшаш гувоҳномаси берилади

Хорижий инвесторларга яшаш гувоҳномаси берилади

2010 йилнинг 1 мартидан бошлаб 3 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестиция киритган хорижий инвесторларга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 10 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади. Бу ҳақида norma.uz ахборот ҳуқуқий портали хабар бермоқда.

Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатнома олиш учун инвесторлар туман (шаҳар) даражасидаги ички ишлар органлари миграция бўлинмаларига мурожаат қилиши лозим. Маълумотнома Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (агар гап акциялар хусусида бўлса) ёки Давлат хизматлари маркази (агар улушлар ёки хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар хусусида бўлса) томонидан берилади.

Улар ариза берувчининг шахсини ва унинг фуқаролигини аниқлаш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органларига сўровнома юборади. 3 ой мобайнида маълумотлар олиниб, ҳудудий бўлинмалар ИИВ миграция бош бошқармаси билан келишмасдан мустақил равишда қарор қабул қилади.


Мавзуга оид