Ўзбекистон 648 08.06.2019 14:04:10

Электр таъминотидан навбатдаги “ўйин”: истеъмолчига 250 миллион сўм асоссиз қарз ёзилган

Электр таъминотидан навбатдаги “ўйин”: истеъмолчига 250 миллион сўм асоссиз қарз ёзилган

Жиззах шаҳар Қалия маҳалласида яшовчи фуқаро С. К федерация 1091 ишонч телефон орқали мурожаат қилиб, электр энергиясидан 249 847 000 сўм қарздорлик ёзилганлиги бўйича смс келганлиги, бу бўйича шаҳар электр таъминотига мурожаат қилганида, эътиборсиз қолдирганидан арз қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Матбуот хизмати хабар берди. Ачинарлиси, фуқаро 20 кун электр энергиясиз қолган. Истеъмолчи қайта-қайта мурожаат қилганидан сўнг, электр таъминоти МИБга, МИБ бўлса, яна электр таъминоти корхонасига жўнатади. Икки орада истеъмолчи сарсон. Ахир салкам 250 миллион сўм қарздорлик ҳазилакам пул эмас. Ушбу мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганилди ва истеъмолчига 249 847 000 сўм асоссиз қарз ёзилган бўлиб, аслида истеъмолчи электр энергиясидан олдиндан 252 000 ҳақдорлиги борлиги аниқланди. Истеъмолчининг мурожаати ижобий ҳал этилди ва истеъмолчига асоссиз ёзилган қарздорлик олиб ташланди.


Электр таъминоти истеъмолчи Жиззах

Мавзуга оид